Аллоҳ таолога Сендеб, Пайғамбаримизга Сиз деб мурожаат қилинади. Бунинг сабаби нима-да?

3 йил аввал 4602 siyrat.uz

Савол: Аллоҳ таолога Сен деб, Пайғамбаримизга Сиз деб мурожаат қилинади. Бунинг сабаби нима-да?


Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Алҳамду лиллаҳи ваҳдаҳ, вассолату вассаламу ъала ман ла набийя баъдаҳ. Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Ўзбек тилида «сиз» сўзи ҳурмат маъноси билан бирга, кўпликни ҳам ифода қилади. Аллоҳ таолога сиз деб мурожаат этилса, улуғлаш, эҳтиром қилиш билан бирга, кўпликка далолат қилиб, тавҳидга терс келиш эҳтимоли бўлади. Шу сабабли Аллоҳнинг ягоналигини таъкидлаш мақсадида, У Зотга  Сен деб мурожаат қилинади.  



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ