Абдуллоҳ исмли саҳобалар

1 ўн йил аввал 2684 siyrat.uz

Савол: Абдуллоҳ исмли саҳобалар фақат 4 та бўлганми ёки булардан бошқа ҳам бўлганми?

  Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Алҳамду лиллаҳи ваҳдаҳ, вассолату вассаламу ъала ман ла набийя баъдаҳ. Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Аслида, Абдуллоҳ исмли саҳобалар уч юзга яқин бўлишган. Улардан тўрт-бештаси жуда кучли олим бўлиб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин узоқ яшашган. Буларнинг сўз ва ишларига тобеин авлод алоҳида эътибор берган. Агар тўртовлон бир масалада иттифоқ бўлсалар, «Бу Абдуллоҳларнинг сўзидир», дейилган. Улар: 1)    Абдуллоҳ ибн Умар; 2)    Абдуллоҳ ибн Аббос; 3)    Абдуллоҳ ибн Зубайр; 4)    Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос; 5)    Абдуллоҳ ибн Масъуд. Шайх Маҳмуд Таҳҳоннинг «Тайсиру мусталаҳил ҳадис» китоби (1/107) асосида тайёрланди. Қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги линкка мурожаат қилишингиз мумкин: http://islom.uz/content/view/2707/137/  



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ