Сени шу қадар яхши кўрадилар

3 йил аввал 1944 siyrat.uz

Эй ўғилчам, дарҳақиқат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам менга ўз ҳадям билан сенга хурсандчилик, қувонч ва шодлик олиб келишимни васият қилганлар. Зеро Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бир-бирларингизга ҳадя қилинглар, ўзаро муҳаббатли бўласизлар», дея марҳамат қилганлар.[1] Ҳадянинг қиймати қанча бўлганда ҳам, битта қалам ёки бир бўлак ширинлик ёки бўлмаса бир арзимас ўйинчоқ бўлишидан қатъи назар, бу отангнинг сенга совғасидир ва бу нарса иккингиз ўртангиздаги муҳаббатни зиёда қилади.

Агарда мен сенга қандайдир бир ҳадя совға қиладиган бўлсам, бу билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзларини ва менга қилган насиҳатларини амалга оширган бўламан.


[1] Ҳасан ҳадис




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ