Менга ёлғон гапирманг ва мени алдаманг, чунки сиз менга намунасиз

3 йил аввал 2345 siyrat.uz

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ёш болаларни алдамасликни ёки уларга ёлғон гапирмасликни таъкидлаганлар. Абдуллоҳ ибн Омирнинг ҳадисларида келадики, Онам мени чақирдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизнинг уйда ўтирган эдилар. Онам: «Қани бу ерга келгин -чи, сенга бир нима бераман», дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам онамга: «Унга нима бермоқчисан?» дедилар. Онам: «Унга бир дона хурмо бераман», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам онамга: «Агарда сен унга бирон бир нарса бермасанг, сенга ёлғон ёзилади», дедилар.[1]

Ана кўрдингми, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сени қанчалик эзозлаб, қадрлайдилар. Сенга ёлғон гапириш ёки сенга бермаган ваъданинг устидан чиқмаслик гуноҳ бўлиб, бунинг учун Аллоҳ жазолайди.

[1] Саҳиҳ ҳадис




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ