Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳу

3 йил аввал 7325 siyrat.uz

 У кишининг тўлиқ исмлари  Абу Бакр Абдуллоҳ ибн Зубайр ибн Аввом ибн Хувайлид ибн  Асад ибн Абдулуззо ибн Қусойдир.

Абдуллоҳ ибн Зубайр насаби улуғ ва шарафли, аслзода  киши эдилар.

 Оталари: Зубайр ибни Аввом  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаворийси (ёрдамчиси) жаннатга кириши башорот берилган ўн кишидан бири бўлганлар. У киши ва Алий ибн Абу  Толиб бир йилда туғилиб, бир йилда Исломни қабул қилишган.Абу Бакр(розияллоҳу анҳу)дан кейин мусулмон бўлишган.

Зубайр (розияллоҳу анҳу) икки марта: аввал Ҳабашистонга сўнг Мадинага ҳижрат қилдилар. Аллоҳнинг йўлида ширк ва мушрикларни так томири билан йўқ қилишда энг фидокорлардан бўлдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ғазотларда қатнашиб, бу йўлда қаттиқ синовни бошдан кечирган эдилар.

У киши ҳақида Пайғамбар  соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир Пайғамбарнинг ҳаворийси (ёрдамчиси) бор, менинг ҳаворийим Зубайрдир», деганлар. Зубайр розияллоҳу анҳу бу билан фахрланар эдилар.

Оналари:  Зотуннитоқайн(икки белбоғ эгаси) лақабини олган Асмо бинти Абу Бакр (розияллоҳу анҳумо)дирлар.  Ҳижратдан олдин туғилганлар. Ўн етти кишидан кейин аввалгилардан бўлиб Исломни қабул қилганлар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳижрат қилишлари учун катта жонбозлик кўрсатганлар. Асмо розияллоҳу анҳо Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Абу Бакрни хавфсизлигини  таминлашда ўз жонларини  хатарга қўйиб, уларга озуқ-овқат ва ичимлик етказиб турдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) билан Ҳиро ғори томон чиқишган кечада ўзининг нитоқ(белбоғ)ини олиб икки бўлакка бўлдилар-да, биттаси билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таом солинган идишлари оғзини боғладилар, иккинчиси билан  эса мешларининг оғзини беркетдилар. Шунинг учун Зотуннитоқайн(икки белбоғ эгаси) деган лақабни олганлар.

  Боболари: Биринчи халифа Абу Бакр Сиддиқ (розияллоҳу анҳу) бўлиб, у киши ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар ўзимга халил танламоқчи бўлсам, албатта, Абу Бакрни халил тутган бўлардим», деганлар.

Бувилари: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аммалари Сафийя бинти Абдулмутталиб. Исломни энг аввалгилардан бўлиб қабул қилганлар, Мадинага хижрат қилганлар, Уҳуд ва Хандақ ғазотларида қатнашганлар.  Араб шоирларидан бўлганлар.

Уҳуд куни мусулмонлар қочган пайтда қўлида найза билан одамларни юзларига урган ҳолда: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ташлаб қочяпсизми?» дер эди.

Аммалари: Мўминларнинг онаси Аллоҳнинг йўлига ўзини бағишлаган, солиҳа аёл Хадижа бинти Хувайлид  (розияллоҳу анҳо). Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам у ҳақида: «Жаннат аҳли аёлларининг энг афзали Ҳадижадир, олам аёлларининг энг афзали Хадижадир», деганлар.

Ҳолалари: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёллари, мўминларнинг онаси  Ҳумайро Оиша бинти Абу Бакр (розияллоҳу анҳумо) бўладилар.  У онамиз ҳақида Пайғамбар  соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жаннатда менинг аёлим бўлишингга рози бўлмайсанми?» деганлар.

Этибор беринг, бу нақадар покиза насаб! Нақадар ҳам чуқур илдиз! Нақадар ҳам шарафли авлод!

«Расулуллоҳ атрофларидаги болалар» китобидан «Фахриддин ар-Розий» Ислом билим юрти мударриси Нуриддинов Хайрулла тайёрлади

(Давоми бор)




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ