Сизни яхши кўраман, эй бобожон

7 йил аввал 1329 siyrat.uz

Сен отанг билан масжидга боришни яхши кўрасанми? Қайсики у ерда намоз ўқилади, азон айтилади, имом бўлади. Шунингдек, отангнинг дўстлари сен билан ҳазиллашади, ўйнайди, исминг, ёшинг ва Қуръони каримдан қанча оят ёдлаганинг ҳақида сўрайдилар.

Сизлар−чи, эй қизалоғларим, отангиз билан масжидга бориб, у ерда жамоат намозини, имомликни ва сафларнинг намоз учун росланганини кўришни яхши кўрасизларми?

Шунингдек, кичкиналигингда отанг масжидга чиқиб кетаётганида сен унга осилиб олсанг, отанг сени масжидга олиб кетганми? Отанг сени масжидга ўрганиб қолишинг ва у билан дўстлашишинг учун ўзи билан олиб борганми?

Бу ҳақда ота-оналарингиздан сўранглар ва агарда отанг сен билан бу ишни амалга оширган бўлса эй жажжи қизалоғим, билгинки, албатта, отанг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашибди.

Кунларнинг бирида намозга азон айтилганидан сўнг, саҳобалар келиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни масжиди набавийда, уларга намоз ўқиб беришларини кутиб ўтирдилар. Қарасалар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам  бир қизалоқни кўтариб олиб масжидга келдилар.

У Зот алайҳиссалом Амомани кўтариб олган эдилар. Сизлар Амома ким эканини биласизларми? У−Зайнабнинг қизи. Зайнаб эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тўнғич қизларидир. Ҳозир эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам  саҳобалари билан намоз ўқийдилар. Қизиқ, қизалоқни нима қилар эканлар.

. Дарҳақиқат, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни ўзлари билан олиб қолдилар ва елкаларига  ўтқазиб  намозга турдилар.

Эй жажжигинам, бир ўйлаб кўргин−чи, бобоси намозда елкасида кўтариб олган жажжигина Амома нима қилади? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак юзларидан бошқа овунчоқ топаолмай, у Зотнинг сақолларини ўйнармикан?

Нимага куласан, сени ҳам даданг кўтариб олиб намоз ўқиганида шундай қилмаганмидинг ёки мен сени кўтариб олиб намоз ўқиганимда шундай қилмаганмидинг. Чунки сен кичкина бўлиб, намоз ўқиётганимда  сенга зарар етиб қолишидан қўрқардим. Албатта, Аллоҳнинг фарзини вақтида ўқишим лозим эди. Шунинг учун аҳён-аҳёнда сени кўтариб олиб, сен билан намоз ўқиганман. Кўпинча  намозда юзларимни ялаб-юлқардинг. Сажда қилганимда эса бошингни бошим остида кўрардим.Бу меҳр ва муҳаббатнинг барчасини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўргандим.

Сен бунинг мислидек раҳматни,  муҳаббатни ҳамда ўғил ва қиз бола ўртасидаги адолатни кўрганмисан?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қиёмда турган чоғларида жажжигина Амомани кўтариб олардилар. Қачонки руку ва саждага борсалар, ёнларига қўйиб қўярдилар.

Абу Қатода ал-Ансорий розияллоҳу анҳу айтадилар:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зайнабнинг қизи Амомани кўтарган ҳолларида намоз ўқирдилар. Дарҳақиқат, баъзи мусулмон уламолари ҳикмат ва ибратлар олибгина қолмасдан Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу муборак ишларидан инсонга раҳмдил бўлиш борасида шарий аҳкомларни ҳам олдилар.

Ривоят қилинишича, олимлардан бири одамларга намозда имом бўлади. Шу пайтда салласи олдига тушиб кетади, у салласини бошига кийиб, намозини давом эттириб тугатади. Намоз ўқувчилар бу намозда ортиқча ҳаракат бўлди, яхшиси,  намозда кўп ҳаракат қилмасликдир, деган ҳужжат билан уни қайтарадилар. Олим уларнинг бу сўзларини табассум билан рад қилади ва дейди:«Саллани кўтаришлик, Амомани кўтаришлик эмас. Яъни саллани кўтариш бир лаҳзани олади. Лекин Амомани қўйиб ва кўтариб олиш ҳар бир ракатда бўлган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Амомани қўярдилар, кўтарардилар. Яна қўярдилар ва кўтарардилар. Менинг саллани бир лаҳзада кўтаришимда ҳеч нарса йўқдир. Иншааллоҳ, бу билан менинг намозим ботил бўлмас».




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Жумодал-аввал ойининг 16-куни

Ҳижрий 931-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1524-йил 12-март) Россия Усмонлилар давлати билан «Бухарест» шартномасини имзолади. Шартномага кўра «Афлоқ» ва «Бағдод» вилоятлари Усмонлилар давлати ҳукмронлиги остида бўлади.

Ҳижрий 1356-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1937-йил 24-июл) Ироқ ва Эрон давлатлари ўрталаридаги ўзаро зиддиятларни тинчлик йўл билан ҳал қилиш мақсадида беш йиллик тинчлик шартномасини туздилар.  



Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ