У Зот каби раҳмли бўл

1 ўн йил аввал 2352 siyrat.uz

.Албатта, муслима Аллоҳнинг субҳанаҳу ва таоло қушлар ва ҳайвонларни фақат ўзигагина аён бўлган кўпгина ҳикматлар асосида яратганини  билади. Мана шу ҳайвонлардан бизлар минишда фойдаланамиз, улардан ейиш учун сўядиганларимиз, Аллоҳнинг қудрати олдида гўзаллигидан бизни ҳайратда қолдирадиганлари бор. Баъзиларига қараб эса Аллоҳ бизларни энг гўзал суратда яратгани, мукаррам қилиб, ақл бергани учун ҳамду сано айтамиз. Лекин бу ҳайвонлар ва қушлар билан қандай муносабатда бўлишимиз керак?Ҳайвонлардан  қўлга ўргатилганларини атрофимизда бизга озор етказмай юрганларини кўрамиз.Яна ваҳший хайвонлар ҳам борки, улар ўрмонларда ва тоғларда яшайдилар. Лекин болажоним, бир ҳайвонни боғлаб олиб, ўзи ва дўстлари масхаралаб, унга азоб бериш учун қўпол муносабатда кўчаларда судраб юрганларга сенинг фикринг қандай?

Ёки қушнинг уясидан ўйнаш ва озор бериш мақсадида полапон ёки тухумини олган болага-чи?

Ёки бўлмаса, азоб бериш мақсадида бир ҳайвоннинг думини оёқлари билан босиб ўйнаётган болага_чи?

Эй болажоним, ҳабибинг Муҳаммад  соллаллоҳу алайҳи васалламдан сен ўрганган меҳр-шафқат шуми? Раҳмли бўл, шунда Аллоҳ ҳам сенга раҳм қилади ва барча махлуқларни ҳидоят қилувчи раҳмат эгаси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга қилади. Агарда сен шу тарзда қушлар ва ҳайвонларга азоб бераётган кимсаларни кўрсанг, улар билан бўлмагин, балки уларга насиҳат қилиб ўша ҳайвон ёки қушни золим қўллар исканжасидан халос этгин.

Энди сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дўстлари Абдуллоҳ ибн Масъуд    бизларга ривоят қиладиган бир воқеани тақдим этаман.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ