У Зот каби саховатли бўлгин

3 йил аввал 4005 siyrat.uz

Эй болажонларим, сизлар ҳақиқий олижанобсизлар. Албатта, сизлар биродарларингиз, дўстларингиз ва меҳмонларингизга баъзи бир ўйин чоқларингизни ўйнашларига рухсат берасизлар. Шунингдек, сизлар дўстларингиз ва биродарларингизга ҳадялар улашасизлар,  Аллоҳ сизларга неъмат қилиб берган нарсалардан муҳтожларга берасизлар ва бунинг учун сизларга катта ажр бўлишини биласизлар. Шундай бўлса-да, баъзи инсонлар борки, ҳато ишларни қилиб юрадилар ва уларнинг бу ишларидан Аллоҳ жуда ғазабланади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ишни «миннат қилмоқ» деб хабар қилганлар. Миннат қилиш нима ўзи?Миннат−бу совға бериб, сўнгра ҳар сафар кўрганида: «Буни сенга мен берганмидим?, бу аслида меники эди, мен сенга уни берганман», деб эслатиб туриш, дўстини ёлғиз ҳолда изза қилиш учун ёки одамлар орасида қийин ҳолатга солиб қўйиш учун шундай гапларни гапириш.

Бу иш Набий алайҳиссалом тарафларидан қайтарилган, чунки бу ишни қилувчидан одамлар ғазабланадилар ва у билан дўст бўлишни истамайдилар. Ундан ҳеч нарса олмайдилар ва бундан сўнг унинг ҳадяларини қабул қилмайдилар ҳам. Чунки унинг тили уларга озор етказади. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч киши борки, Аллоҳ Қиёмат кунида уларга сўзламайди, уларга назар солмайди, уларни гуноҳларидан покламайди ва улар учун ўша кунда аламли азоб бордир», дейдилар. Ҳадиснинг ровийси айтади: Бу сўзни уч маротаба такрорладилар.

Абу Зар айтадилар: «Ҳатоликка йўл қўйибдилар ва халок бўлибдилар». «Эй Аллоҳнинг Расули,  улар ким ?» Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кибр билан изорини ерга судраб юрувчи,  миннат қилувчи ва ёлғон қасам ичиш билан савдо-сотиқ қиладиган мунофиқ», дедилар (Муслим ривояти).




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ