Ҳақиқатда содир бўлган воқеа

1 ўн йил аввал 2523 siyrat.uz

Беш ёшлардаги қизалоққа бу қиссалардан баъзи бирларини ҳикоя қилиб берганимдан сўнг у Набий алайҳиссаломни қаттиқ яхши кўриб қолади. Дарҳақиқат, муҳаббат бундан олдин мавжуд бўлган. Лекин бу услуб ҳаракатидан сўнг унинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббати ва шавқи ортди. Кунларнинг бирида ётоқхонанинг деразасини шамоллатиш учун очганимда, бир ажойиб нарсага дуч келдим. Деразанинг панжарасида бир неча кичкина, ингичка чўпларни ва уларнинг устида иккита жажжигина тухумчаларни кўрдим. У икки тухум болалар ўйнайдиган майда шарчаларга ўхшаб кетарди. Лекин бу ниманинг тухуми экан? Албатта, у чиройли ёввойи каптарнинг тухумидир. Ҳурсанд бўлишларини билиб бу ҳақида қизларимга хабар беришга шошилдим.

Шундай экан, болалар ҳар бир кичик, тирик махлуқотни аввалги ривожланиш босқичида кўриб севинадилар ва шодланадилар. Уларга бу ҳақда айтдим, улар тухум ва уянинг туришидан жуда хурсанд бўлишди.

Заҳро қизим идишча олиб, ичига пахта солиб, сўнг унга тухумни жойлаб хонасига қўйиш ва токи полапоннинг тухумдан чиқишини томоша қилиш, унга ғамхўрлик кўрсатишни ва таом олиб келишни мақсад қилиб ҳаракатга тушди.

Сиз нима деб ўйлайсан, у тўғри қиляптими? Мен унга Набий алайҳиссалом саҳобалари билан бўлган қиссани айтиб бердим: улар Мадинага қайтиш йўлларида дам олаётганларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларининг қўлларида қуш боласини ушлаб ўтирганларини ва уларнинг олдиларида она қуш чириллаб учиб юрганини кўрадилар. Сўнгра уларни бундай қилишдан қайтарадилар. Чунки бу иш қушга азият бериш эди. Ҳамда бундай ишлар раҳмдилликнинг аломатларидан эмасди.

Сўнгра мен қизалоғимга қушча тухумдан чиқиши учун аввал онаси уни бир неча муддат бағрига босиб ётиши кераклигини ва агарда она қуш тарафидан тухум тўлиқ босилмаса, ундаги палапон тўлиқ ривожланмай тухумнинг айниб қолишини ва ундан ҳеч нарса кўра олмаслигини тушунтирдим. Шундан сўнг одатда сўзидан қайтмайдиган, қайсар бўлишига қарамай, қизча уларни ўз ҳолича қолдириб, уларни кузатишда давом этди. Қизалоқ сўзларимга қулоқ солиб, Набий алайҳиссаломнинг амалларига бўйсунди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ