Иккинчи асос .Мусулмонларни Аллоҳ йўлида дўстлаштириш.

7 йил аввал 1289 siyrat.uz

Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муҳожир ва ансор саҳобаларини Аллоҳ йўлида ва бир-бирларига меросхўр бўлиш шарти билан дўстлаштирдилар. Яъни бу билан исломий ака-укачилик қариндошликдан      кўра      кучлироқ      эканини англатдилар. Масалан, Жаъфар ибн Абу Толибни Муоз ибн Жабал билан, Ҳамза ибн Абдулмутталибни Зайд ибн Ҳориса билан, Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳуни Хорижа ибн Зуҳайр билан, Умар ибн Хаттобни Утбон ибн Молик билан, Абдурраҳмон ибн Авфни Саъд ибн Рабиъ билан дўстлаштирдилар. Ва ҳоказо... Бу   биродарлик   моддий   асос   устига   ҳам қурилганлигини юқорида айтиб ўтилган - бир-бирларидан мерос олиш ҳукмидан билишимиз мумкин. Бу ҳукм Бадр жанги воқеасигача давом этди. Кейин қуйидаги оят нозил бўлди: «Аллоҳнинг Китобида қон-қариндошлар бир-бирларига (меросхўр бўлишга Аллоҳ йўлида дўстлашиб, бир-бирларига меросхўр бўлган кишилардан) ҳақдорроқдирлар. Албатта, аллоҳ ҳамма нарсани Билгувчидир.» Мана шу оят ўзидан олдинги -Исломий дўстликнинг меросга таъсирини бекор қилди. Бундан буён мерос ҳукми қон-қариндошликка қараб чиқариладиган бўлди. Мўминларнинг барчалари ака-ука бўлдилар.
Ибратли нукталар
Бу (дўстлаштириш) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам исломий жамият қуришда таянган иккинчи асосдир. Ҳар қандай давлат фақатгина халқнинг бирлигидан иборат бўлган асосга биноан оёққа туриши, барпо бўлиши мумкин. Халқнинг бирлиги эса ўзаро меҳр-муҳаббат ва биродарликсиз бўлмайди. Дўстлик ва ҳақиқий биродарлик ришталари билан бирлашмаган жамоат қандайдир бир фикр, ғоя атрофида бирлашиши мумкин эмас. Энди халқ ёки жамоат орасида ҳақиқий бирлашиш бўлмаса улар билан бир давлат барпо бўлиши ҳам мушкил ишдир. Бундан ташқари, бу биродарлашув бир хил эътиқод эгалари орасидагина бўлиши лозим. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам    исломий    эътиқодни    саҳобаларининг дилларини  бирлаштирган  биродарликнинг асоси қилиб белгиладилар. Бу биродарлашувдан аввал ҳам, Маккада фақат муҳожирлар орасида бошқа биродарлашув бўлиб ўтган. Ибн Абдул-Барр айтади: «Биродарлашув икки марта бўлган: Бир марта муҳожирлар ўртасида Маккада, иккинчи марта муҳожир ва ансорлар ўртасида».



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Жумодал-аввал ойининг 16-куни

Ҳижрий 931-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1524-йил 12-март) Россия Усмонлилар давлати билан «Бухарест» шартномасини имзолади. Шартномага кўра «Афлоқ» ва «Бағдод» вилоятлари Усмонлилар давлати ҳукмронлиги остида бўлади.

Ҳижрий 1356-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1937-йил 24-июл) Ироқ ва Эрон давлатлари ўрталаридаги ўзаро зиддиятларни тинчлик йўл билан ҳал қилиш мақсадида беш йиллик тинчлик шартномасини туздилар.  



Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ