РОСТГЎЙЛИК ВА ОМОНАТ

1 йил аввал 1227 siyrat.uz

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам қавмлари орасида «амин (омонатдор)» деб танилган эдилар. Бундай номга тўғрилик, омонатдорлик ва гўзал ахлоқларда юксак даражага эга бўлган кишигина сазовор бўлиши мумкин. Ундай бўлса нима учун улар у Зотни ёлғончига чиқардилар, азият бердилар ва душманчилик қилдилар? Бу саволга Қуръон жавоб беради: «Сени, албатта, уларнинг айтаётганлари хафа қилишини яхши биламиз. Улар сени ёлғончига чиқараётганлари йўқ, балки золимлар Аллоҳнинг оятларини инкор қилмоқдалар» (Анъом сураси, 33-оят). Яъни улар сенинг  ростгўй эканингни биладилар. Лекин иймон келтиришни хоҳламайдилар. Чунки иймон уларнинг зулму жафо ва инсонларни қул қилишга асосланган раҳбарлиги ва мартабасидан жудо қилади. Ислом дини барча инсонлар орасини тенглаштиради. Бу борада Аллоҳ таолонинг қуйидаги ояти асос бўлади: «Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлигингиз энг тақводорингиздир» (Ҳужурот сураси, 13-оят). Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимнинг амали суст бўлса, унинг олийнасаб бўлиши ёрдам бера олмайди», деб марҳамат қилганлар. Ислом динида барча инсонлар тароқнинг тишлари каби баробар. Арабнинг ажамдан, оқ танлининг қора танлидан афзал жойи йўқ. Афзаллиги бўлса ҳам, тақво ва солиҳ амал қилишда бўлади. Инсонлар орасида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга қаттиқ душманчилик қилган Абу Жаҳлга эътибор берайлик. У Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга душман бўлса ҳам, у Зотнинг рост гапираётганларини билар эди. Бир киши ундан: «Муҳаммад рост гапиряптими ёки ёлғон?» деб сўраганида, шундай жавоб берган эди: «Эй шўринг қургур! Қасамки, Муҳаммад рост гапиряпти, Муҳаммад ҳеч қачон ёлғон гапирмаган! Лекин Қусайнинг авлодлари байроқни ҳам, ҳожиларни суғоришни ҳам, каъбапўшни ҳам, пайғамбарликни ҳам илиб кетса, Қурайшнинг бошқа уруғларига нима қолади?!» Демак, ёлғонга чиқариш Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ростгўйликларидаги шубҳанинг сабабидан эмас, балки қабилалар ўртасидаги мувозанат ва раҳбарликдан айрилиб қолиш қўрқуви сабабидан экан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг омонатдорликларига келсак, Қурайш ичидаги бадавлат хоним Хадича бинти Хувайлид розияллоҳу анҳо у Зотга омонатдор ва гўзал хулқлар соҳиби бўлганликлари туфайли турмушга чиққанлар. Хадича розияллоҳу анҳо Шомга юборажак тижорат карвонига Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни раҳбар қилиб тайинлайдилар. Қурайш аҳли Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга куфр келтирган бўлишларига қарамай, у Зотга мол-мулкларини сақлаш учун омонатга беришлари ҳам у Зотнинг қанчалар омонатдор эканларига далил бўлади. Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Мадинага ҳижрат қилишга изн бергач, амакиваччалари Али розияллоҳу анҳуни омонатларни ўз эгаларига топшириш учун Маккада қолдирдилар. Бу пайтда кофирлар муҳожирларнинг мол-мулкларини талон-тарож қилаётган эди. Лекин Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам талон-тарож қилинган мулклар эвазига омонатга қўйилган пулларни олмадилар. Балки уларни ўз эгаларига топширишга буюрдилар. Дарҳақиқат, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳадиси шарифларида ростгўйлик ва ростгўй кишиларни мақтаганлар, ёлғонни ва ёлғончиларни қоралаганлар: «Ростгўйлик яхшиликка етаклайди. Яхшилик эса жаннатга олиб боради. Киши доим ростгўй бўлар экан, (унинг исми) Аллоҳ таолонинг ҳузурида ростгўй киши деб ёзиб қўйилади. Ёлғон гуноҳга ундайди. Гуноҳ эса дўзахга олиб боради. Киши доим ёлғон гапирар экан, (унинг исми) Аллоҳ таолонинг ҳузурида каззоб киши деб ёзиб қўйилади».  



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 8-куни
Ҳижрий 310-йил 8-робиъул-аввал куни (милодий 886-йил август ойида) Мунзир ибн Муҳаммад ибн Абдурраҳмон отаси вафотидан сўнг Андалус тахтига ўтирди.

Китоблар

Payg'ambarlar tarixi - Islomiyat tarixidir

  MUQADDIMA   Bismillahir rohmanir rohim. Alloh subhonahu va taolo ko‘z bilan ko‘rib turganimiz va ko‘zimizga ko‘rinmaydigan butun borliqni yaratgan qudrat sohibidir. Avval koinot yaratilib, undan so‘ng inson давоми...

Nurul-yaqin

Muhammad Xuzariy ibn shayx Afifiy XIX asrning oxiri, XX asrning boshlarida Misrning  Qohira shahrida yashab o‘tdi. U yashagan davr Misrda uyg'onish va maorif islohoti  harakatining boshlanish davri edi. M. Xuzariy islom dini hamda din tarixiga oid chuqur  tadqiqotlar olib bordi. "Muhozirot fiy tarixil ummamil Islomiya" (Islom davlatlari tarixi  haqida давоми...

Tarixi Muhammadiy

SO‘ZBOSHI   Bilmak kerakkim, har bir musulmon bolasi, xohi er kishi, xohi xotun kishi, xohi yosh,  xohi qari, mana shu tubandagi to‘rt narsaning tarixini bilishi albatta lozimdur.  I. Payg‘ambarimiz Muhammad alayhissalom tarixlari.  II. Qur’oni karim давоми...

Саодат асри қиссалари «Буюк фатҳ» (4-китоб)

ТАНИШТИРУВ Мана, саодат асридан ҳикоя қилувчи асарнинг ниҳоят тўртинчи китоби ҳам қўлингазда. “Интизор кутилган тонг», «Ойдинликлар сари», «Оламларга порлади қуёш» деб давоми...

Саодат асри қиссалари «Оламларга порлади қуёш» (3-китоб)

БАДР ИНТИҚОМИ УЧУН ҚАСАМ Абу Лаҳаб Маккада крлган, касаллиги туфайли Бадр жангига бора олмай, ўрнига бошқа одамни ёллаб жўнатган эди. Кетганлар изидан кунлаб йўл пойлади. Зафар давоми...

ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ