Мадинаи мунавварадаги ҳаёт

1 ўн йил аввал 2047 siyrat.uz

Мадинаи мунавварадаги ҳаёт

Пайғамбар оиласи… Мадинаи мунаввара ва Пайғамбар оиласи… Масжиди Набавийяга ёндош қурилган Пайғамбар алайҳиссаломнинг уйлари шодликка тўлганди. Ҳазрат Хадижанинг ўлимларидан сўнг пароканда бўлган оила аста ўзига келаётган эди. Маккада ҳазрат Савдо, Мадинада ҳазрат Оиша билан никоҳланган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу ташрифдан бошлари осмонга етди. Ҳазрат Зайнабга ҳазрат Умму Кулсум ва ҳазрат Фотима ёнидан жой қилиб беришди. Улар яна бирга яшай бошлашди. Ҳазрат Руқайя эса жаннати боқийда эди. Қабристонда… Ҳазрат Зайнаб ўзи билан гўё ҳазрат Хадижанинг бўйларини, нафасларини олиб келгандай эди. Сингиллари унга тикилиб она ҳасратини босишарди. Ҳазрат Зайнаб ҳам уларнинг аламли нигоҳларидан ҳазрат Руқайяни изларди. Мадинага келгани ҳамон тоби йўқлигига қарамай, дарҳол қабристонга борган, ҳазрат Руқайя мозорини зиёрат қилиб келганди. Барча муслимлар учун Макка тамсилига айланган ҳазрат Зайнаб она диёрга оид саволларга жавоб қайтарар, у ердаги диндош биродарлар азобини англатарди… Каъбанинг бутларга тўлиб кетгани, мусулмонлар уйи талангани, бирор хилватда учраб қолган муслимнинг мушриклар томонидан қийноққа солиниши… Ҳаммасини бир-бир сўзлаб берди ҳазрат Зайнаб. Сўнг ўзи ҳам Мадинадаги аҳволдан бохабар бўлди. Оила яна йиғилган, бахт йўлида эди.

* * * Ҳазрат Руқайя ўлимидан сўнг қанотидан айрилган опа-сингиллар яна жонланиб қолишган, тушган оятларни бирга ўқиб-ўрганиб, амал қилишарди. Кекса қўшниларга ёрдам беришар, касаллар ҳолидан хабар олиб, эҳтиёжларини қондиришарди… Ҳазрат Умму Гулсум ва ҳазрат Фотимага тинмай совчи келар, Пайғамбар алайҳиссалом уларнинг барчасини хушмуомалалик билан қайтариб юборар эдилар. Ўзлари кўзлаган одам бор эди ёки ниятлари бошқача. Ҳар ҳолда бежиз кутмаган, куттирмаётгандирлар. Умму Кулсум йигирма бир, Фотима ўн етти ёшга кирганди. Буларни ҳам узатиш вақти келганди. Аммо Пайғамбар оталари келганларни фақат ортга қайтарардилар. «Афандимиз бежиз бундай қилмаётир», деб совчиларнинг барчаси тўғри тушунишар ва шу боис ҳам ҳеч бир келишмовчилик юз бермас эди. Мадинаи мунавварада ҳаёт ўзанига тушаётган эди…



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ