Ҳар доим уни кўрганда йиғлайман

8 йил аввал 2834 siyrat.uz

Мавлид ойи муносабати билан сиз азизларга бир ҳадя улашмоқчиман. Ҳадя бўлганда ҳам, жуда улуғ ҳадя, у Аллоҳ ва Унинг элчиси бўлган суюкли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муҳаббатларига эришишиш. Бу ҳадисни ўқиганда хурсанд бўлиб кетган эдим. Чунки мен Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг набиралари, жаннат райҳонлари Ҳасан ва Ҳусайн розияллоҳу анҳумоларни жуда яхши кўраман. Бунга Аллоҳнинг Ўзи гувоҳ. Ушбу ҳадисни Ҳабибимиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг набираларини яхши кўрган кишиларнинг қалбига хурсандчилик киритиш ва ҳали севмаган кишиларни қалбига севги уйғонишига сабаб бўлиш ва шу севги туфайли Аллоҳ ва Унинг Расули муҳаббатига сазовор бўлишлари учун ёздим. Мақоланинг сарлавҳасини Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг айтган сўзлари билан бошладим. عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، قَالَ: مَا رَأَيْتُ حَسَنًا قَطُّ إِلاَّ فَاضَتْ عَيْنَايَ دُمُوعًا، وَذَلِكَ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ خَرَجَ يَوْمًا، فَوَجَدَنِي فِي الْمَسْجِدِ، فَأَخَذَ بِيَدِي، فَانْطَلَقْتُ مَعَهُ. فَمَا كَلَّمَنِي حَتَّى جِئْنَا سُوْقَ بَنِي قَيْنُقَاعَ، فَطَافَ فِيهِ وَنَظَرَ، ثُمَّ انْصَرَفَ وَأَنَا مَعَهُ، حَتَّى جِئْنَا الْمَسْجِدَ، فَجَلَسَ فَاحْتَبَى، ثُمَّ قَالَ: «أَيْنَ لُكَاعُ؟ اُدْعُ لِي لُكَاعَ»، فَجَاءَ حَسَنٌ يَشْتَدُّ فَوَقَعَ فِي حِجْرِهِ، ثُمَّ أَدْخَلَ يَدَهُ فِي لِحْيَتِهِ، ثُمَّ جَعَلَ النَّبِيُّ صَلَى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، يَفْتَحُ فَاهُ فَيُدْخِلُ فَاهُ فِي فِيهِ ثُمَّ قَالَ: «اللَّهُمَّ إِنِّي أُحِبُّهُ، فَأَحْبِبْهُ، وَأَحِبَّ مَنْ يُحِبُّهُ». رواه البخاري Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Қачон Ҳасанни кўрсам, кўзим тўла ёш оқади. Бунинг сабаби бор. Бир куни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам чиқиб, мени масжиддан топиб, қўлимдан тутиб юриб кетдилар. Мен ҳам у Зот билан бирга юрдим. Бани Қайнуқоъ бозорига етгунимизча менга гапирмадилар. Бозорни айландилар, назар солдилар, сўнгра орқага қайтдилар. Мен ҳам у Зот билан бирга қайтдим. Масжидга етиб бордик. Ул Зот ўтирдилар, оёқларини қучоқладилар. Сўнгра: «Лукоъ қани? Менга Лукоъни чақир», – дедилар. Шунда Ҳасан шиддат билан келиб, ўзини у Зотнинг қучоқларига отди. Кейин қўлини у Зотнинг соқолларига киритди. Сўнг Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам оғизларини очиб унинг оғзини ўз оғизларига кирита бошладилар. Кейин: «Аллоҳим! Мен уни яхши кўраман, сен ҳам уни яхши кўргин ва уни яхши кўрганларни ҳам яхши кўргин», – дедилар». Демак, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуоларини олмоқчи ва Аллоҳнинг муҳаббатига эришмоқчи бўлганлар у Зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг набираларини чин дилдан яхши кўрсин! Абдулазиз Мансурхўжа.



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ