“Ас-сийра ан-набавийя” китоби

3 йил аввал 5074 siyrat.uz

Севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳаётлари ва барча фаолиятлари ҳақида тўлиқ ва ишончли маълумотлар берувчи, бизгача етиб келган энг қадимги ва дастлабки манба Муҳаммад ибн Исҳоқнинг Абдулмалик ибн Ҳишом томонидан қайта ишланган икки жилдли «Ас-сийра ан-набавийя»асаридир. Ушбу китобнинг биринчи жилдида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан то Одам алайҳиссаломгача бўлган покиза насаб силсиласи баёни, арабларнинг келиб чиқиши, Амр ибн Луҳайга боғлиқ араблардаги бутпарастлик  тарихи, Абраҳа ва Фил воқеаси, Замзам қудуғини кавлаш, Каъбанинг  қайта қурилиши, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Пайғамбар бўлишлари, Қуръони  каримнинг нозил бўла бошлаши, Ҳабашистонга ҳижрат, Исро ва  Меърож ҳодисаси, биринчи ва иккинчи Ақаба байъатлари, Мадинага  ҳижрат, Бадр ғазоти каби кўплаб тарихий воқеаларни ўзи ичига олади. Китобнинг иккинчи жилди бани Сулайм ғазоти ила  бошланиб, Уҳуд, Хандақ, Хайбар, Муъта, Макка фатҳи,  Ҳунайн, Тоиф, Табук каби ҳарбий юриш ва жанглар тафсилоти, шунингдек, бу жилд орқали Ислом тарихидаги муҳим  воқеалардан Ифк ҳодисаси, Ҳудайбия сулҳи ва Ризвон байъати,  Видолашув ҳажи ва ниҳоят, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотлари каби воқеаларни ўзида мужассамлаган. Ўзбек тилига таржима қилинган «Ас-сийра ан-набавийя» китобини сотиб олиш истагида бўлганлар қуйидаги телефон рақамларига мурожаат этишлари мумкин:

1) +99890 4077077 Абдул ҲАКИМ (ушбу рақам билан фақат уяли телефон орқали боғланиш мумкин!) 2)  +99897 7625350 Абдул ҲАМИД



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ