Макка кофирларин ҳазрат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хилофлариға иттифоқлари ва қасам ичишлари

1 ўн йил аввал 2014 siyrat.uz

қурайш жамоаси кўрдики, мусулмонлар учун Ҳабашистон каби бир Дорул омон пайдо бўлуб, анинг подшоҳи Нажоший борган мусулмонларға паноҳ бера бошлади. Маккада ҳазрат Ҳамза ва ҳазрат Умар розияллоҳу анҳумо ҳар иккилари Исломға дохил бўлуб, мусулмонлар бир оз ором топуб қолдилар ва Ислом дини кундин-кунға қабилалар ичлариға тарқала бошлади. Бу ҳолни кўрган Қурайш сардорлари ҳаммалари жам бўлдилар ва бир иттифоқнома ёзиб, Бани Ҳошим ва Бани Абдулмутталиб ила алоқа қилмасликға, хотун олмаслик, хотун бермаслик, бир нарса сотмаслик ва олмасликға қарор қилдилар. Ул иттифоқномаларин каъбаи шарифа ичлариға осуб қўйдилар. Ўшал иттифоқномани ёзгувчи котиб Мансур ибн Икрима номлик бир киши эрди, баъзилар назр ибн Ҳорис эрди, дебдурлар. Жаноб Расули карим соллаллоҳу алайҳи васаллам анинг ҳаққиға дуоибад қилдилар, бармоқларин неча адади бежон бўлуб қолди. Қурайш жамоаси мундоғ қилгач, бани Ҳошим ва бани Абдулмутталиб Абу толиб қошлариға тўплануб, баробарликда тоғлар орасиға «Шиъби Абу Толиб» ном бир мақомға кириб кетдилар. Бани ҳошимлардин танҳо Абу Лаҳаб Қурайш жамоасиға қўшулуб, аларға мадад беруб турди. Дер эрдики:«Муҳаммад менга мен кўрмаган бир қанча нарсаларни ваъда қилур, лекин мен ани кўрмасман. Ўлгандин кейин менга берилур эрмиш. Ҳозир икки қўлумда ҳеч бир нарса йўқдур». Шундоғ деб туруб икки кафини очуб:«Эй икки қўлум, сизларға ҳалок келсун, Муҳаммад ваъдаларидин сизларда ҳеч нарса йўқдур», дер эрди. Шунинг учун анинг ҳақида (تَبَّتْ يَدَا أَبِي لَهَبٍ وَتَبَّ ) сураси нозил бўлди.

Бир кун Абу Жаҳл йўл устида Ҳаким ибн Ҳизомни бир ғуломға буғдой кўтартуруб аммаси ҳазрат Хадижа хизматлариға кетуб турганлигин кўруб, йўлин тўсди ва дедики: «Эй Ҳаким, сен бу таомни бани Ҳошим қошлариға олуб борурсанми? Қасам Худо номиғаки, мен сени Макка халқиға шарманда қилмай қўюб бермасман». Бу сўзни қилуб турган ҳолида тефалариға Абул Бахтарий келуб қолуб, муноқашаларин сабабин сўради. Абу Жаҳл деди: «Бу одам қарорномаға хилоф қилуб, бани Ҳошимға таом олуб боруб турубдур. Абул Бахтарий жавоб бердики: «Бу таом аслида бунинг аммаси Хадижанинг ўз моли бўлуб, бунга омонат қўюб кетган эрди. Ани олуб боруб тургандур, қўюб юбор, бора берсун». Абу Жаҳл анинг бу сўзиға унамади. Охир иккилари бир-бирларин сўка бошладилар. Кейин Абул Бахтарий ердин бир йўғон суякни кўтаруб, Абу Жаҳлни урди ва ётқузуб хўб тефди. Бу ҳолатни жаноб саййидуно ҳамза узоқдин томоша қилуб турдилар. Жаноб Саййиди олам соллаллоҳу алайҳи васаллам Қурайшнинг бу тариқа иқтисодий муҳосараларидин мутаассир бўлмадилар. Таблиғларин кеча ва кундуз тўхтатмай қилуб турдилар. Ҳеч кимдин хавф ва андиша қилмадилар. Қурайшнинг бу муқотааси бани Ҳошимни кўп паришон қилди. Ёш маъсум болалар очликдин шул қадар баланд овозлар ила йиғлар эрдиларки, овозлари ҳар тарафға эшитилур эрди. Бечора бани Ҳошим ҳазрат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туфайлларидин комил уч йил шул ҳолда тоғ ичида ҳаёт кечирдилар. Дунёдин алоқалари узулди. Ҳар нарсадин маҳрум этулдилар. Шундоғ ҳолатда ҳам ўз жигарлари Саййиди олам соллаллоҳу алайҳи васалламни душманлар қўллариға топшурмадилар. Шаҳардаги мусулмон бўлғон саҳобалар ҳам ўз уйларида маҳбус қолдилар. Ҳаж кунларида кофирлар ҳам урушни ҳаром билур эрди. Андин фойдалануб жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тоғ орасидин чиқуб, мавсимда келган ҳожиларға ваъз ва насиҳатлар қилуб, Худо тарафиға даъват қилур эрдилар. Амакилари Абу Лаҳаб бадбахт ҳамиша орқаларида юрур эрди. Қайси бир ерда Саййиди олам соллаллоҳу алайҳи васаллам мажлис қилуб туруб кетсалар, Абу Лаҳаб мажлисда ўлтурганларға:«Бу одам жинни, ақли халал топган бир одамдур. Бунинг сўзиға сизлар ишонманглар», дер эрди. Жаноби Расули мақбул соллоллоҳу алайҳи васаллам мундоғ муомалаларға ниҳоятда сабр ва истиқлол ила муқобала қилур эрдилар. Охир Аллоҳ таоло озмойиш кунларин бани Ҳошим ва мусулмонлар бошларидин кўтармакчи бўлуб, ўз махлуқларидин бўлғон бир нав қуртларға амр берди. Қурайшнинг Каъбаға осуб қўйган қарорномаларин еб қўйди. Бу ҳолдин Қурайшнинг хабари бўлмади...




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ