МАРҲАБО, НУР ЖИЛОСИ

3 йил аввал 2050 siyrat.uz

  Хуш келдинг қалбим узра Ишқ зиёси, марҳабо. Сендаги малоҳатнинг Йўқ қиёси, марҳабо. Ўт чақнади вужудимдан Ажиб ҳиссиёт туюб, Оҳ, ёқимли бу юракнинг Дийдиёси, марҳабо. Жон кашф этди ишқни бугун Лаззатин ичга ютиб, Излагани руҳимнинг бу Ихтироси, марҳабо. Бошланиб хижрон фиғони, Воҳ, бунчалар оташин?! Бу ҳам азобларнинг ҳали Ибтидоси, марҳабо. Майлига,Ю мен розимен Куймоққа оташингда, Истамасман, бўлмасин хеч Имтиҳоси, марҳабо. Кел, энди, ҳабибим, сен. Қучоғинг бунчалар гул? Жаннат эрур боғинг сенинг Нур жилоси, марҳабо



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ