Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан Одам алайҳиссаломгача бўлган покиза насаб силсиласи баёни

1 ўн йил аввал 2526 siyrat.uz

Ҳамд оламларнинг парвардигори бўлган Аллоҳга хосдир. Саййидимиз Муҳаммад ва у Зотнинг барча аҳли оилаларига Аллоҳнинг раҳматлари бўлсин!

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан Одам алайҳиссаломгача бўлган покиза насаб силсиласи баёни

Абу Муҳаммад Абдулмалик ибн Ҳишом: Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сийратлари (тарих ва ҳаёт йўллари) китобидир. У Зот Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Абдулмутталиб (асл исми Шайба) ибн Ҳошим (асл исми Амр) ибн Абдуманоф (асл исми ал-Муғира) ибн Қусай (асл исми Килоб) ибн Мурра ибн Ғолиб ибн Фиҳр ибн Молик ибн ан-Надр ибн Кинона ибн Хузайма ибн Мудрика (унинг асл исми Омир) ибн Илёс ибн Мудар ибн Низор ибн Маъадд ибн Аднон ибн Уд (у Удад ҳам дейилади) ибн Муқаввим ибн Ноҳур ибн Тайраҳ ибн Яьруб ибн Яшжуб ибн Нобит ибн Исмоил ибн Иброҳим ал-Халил (Аллоҳнинг дўсти) ибн Торих (Озар) ибн Ноҳур ибн Соруғ ибн Роъув ибн Фолих ибн Айбар ибн Шолах ибн Арфахшаз ибн Сом ибн Нуҳ ибн Ламк ибн Маттушалах ибн Ухнух (у Идрис пайғамбардир, валлоҳу аълам, Одам болалари орасида биринчи бўлиб набийлик шу Идрисга берилган ҳамда биринчи бўлиб қалам билан ёзган ҳам шу кишидир) ибн Ярд ибн Миҳлайл ибн Қайнан ибн Ёниш ибн Шис ибн Одам соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар. Абу Муҳаммад Абдулмалик ибн Ҳишом: бизларга Абдуллоҳнинг ўғли Зиёд ал-Баккоий, Муҳаммад ибн Исҳоқ ал-Мутталибийдан Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Одам алайҳиссаломгача бўлган юқорида зикр қилинган насаблари ва ундаги Идрис ва бошқалар ҳақидаги гапларни ушбу тарзда ривоят қилганлар. Ибн Ҳишом: менга Халлод ибн Қурра ибн Холид ас-Садусий, Шайбон ибн Зуҳайр ибн Шақиқ ибн Саврдан, у эса Қатода ибн Диъомадан ривоят қилиб айтадики: Исмоил – ибн Иброҳим Халилуллоҳ ибн Ториҳ ибн Ноҳур ибн Асрағ ибн Арғу ибн Фолих ибн Обир ибн Ламк ибн Маттушалах ибн Ухнух ибн Ярд ибн Миҳлоил ибн Қойин ибн Ануш ибн Шис ибн Одам алайҳиссаломдир.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ