Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Миср халқига яхшилик қилишга васиятлари ва унинг сабаби

1 ўн йил аввал 2205 siyrat.uz

 

Ибн Ҳишом: Бизга Абдуллоҳ ибн Ваҳб, Абдуллоҳ ибн Лаҳиъадан, у Ғуфранинг мавлоси – озод қилинган қули Умардан ривоят қиладики, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Уйлари лой ва ғиштдан қилинган шаҳарнинг сочлари жингалак, қора танли халқи, зимма аҳли ҳақида Аллоҳдан қўрқинглар! Аллоҳдан қўрқинглар! Чунки уларда қариндошлик ва қудачилик алоқаси бордир».

Ғуфранинг озод қилган қули Умар айтади: Уларнинг қариндошликлари Исмоил Пайғамбарнинг онаси Ҳожар улардан бўлгани сабаблидир. Қудачилик эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг чўрилари шу қавмдан бўлгани учундир. Яъни Мория Шамъун қизи Миср ҳокими Муқавқис томонидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳадя қилинган эди.

Ибн Лаҳиъа айтади: Исмоил алайҳиссаломнинг онаси Ҳожар Мисрдаги «Фарамо» ёнидаги «Умм ал-араб» қишлоғидандир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Миср ҳокими Муқовқис ҳадя қилган, Иброҳим исмли ўғилларининг онаси бўлган чўрилари Мория эса«Ансино» туманидаги «Ҳафн» деган жойдандир.

Ибн Исҳоқ: Менга Муҳаммад ибн Муслим ибн Убайдуллоҳ ибн Шиҳоб аз-Зуҳрий деди: Абдураҳмон ибн Каъб ибн Молик ал-Ансорий, сўнгра ас-Суламий унга сўзлаб, деди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Вақти келиб, Мисрни фатҳ қилсангизлар, унинг халқига яхши муомалада бўлинглар, чунки улар учун зиммангизда ҳақ ва қариндошлик бордир», дедилар. Шунда мен Муҳаммад ибн Муслим аз-Зуҳрийдан: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам зикр қилган қариндошлик нима?»  деб сўрадим. У: «Исмоил алайҳиссаломнинг  онаси Ҳожар улардан бўлган эди»,  деди.

 



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ