БИРОДАРЛАРИМНИ КЎРГИМ КЕЛЯПТИ

3 йил аввал 3821 siyrat.uz

Оиша онамиз шундай ривоят қиладилар. Бир куни кечаси ўрнимдан турдим, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ёнимда йўқ эдилар. Ҳолбуки, бу кеча навбатим эди, мен, балки, бошқа хотинлариникига кетиб қолганмиканлар деб барча хоналарни қидирдим. У ерда ҳам йўқ эдилар. Шу пайт саҳобалар келиб қолишди: муҳим хабар олиб келишган эди. —Биз ул Зотни топа олмадик,– деганимиздан сўнг улар ҳам Расулуллоҳни қидиргани йўлга чиқишди. Биз ҳам ортларидан бордик. Сал нарида бир қабристон бўлиб, у ерда бир ёруғлик балқиб турар эди. Саҳобалар бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг нурлари дейишди ва ўша томонга юришди. Борганимизда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у ерда ўтириб, кўзёши тўкар, «Эҳ, биродарларим! Қанийди, сизларни кўра олсам?», – дер эдилар. Шунда саҳобалар: —Ё Расулуллоҳ ( соллаллоҳу алайҳи васаллам), биз сизнинг биродарларингиз эмасми? – деб сўрашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: — Йўқ, сизлар менинг дўстларимсиз. Чунки мени кўриб, иймон келтирдингиз. Аммо шундай замонлар келадики, Яратган менга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрсатса, молимни, жонимни ва ота-онамни фидо қилар эдим, дейдиган умматларим бўлади. Ана ўшалар менинг биродарларимдир. Оҳ, қанийди, ўша биродарларимни кўрсам! - деб жавоб бердилар. Ҳа, биз Ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни қанчалик севсак, шунча оз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундан 1400 йил аввал бизни кўрсайдим, деб шундай ҳасрат чеккан эдилар. Кўрмай туриб иймон келтириш қанчалар буюк неъмат, улуғ мартаба! Ҳақ таоло буни бизга насиб этди. Бунинг учун қанча шукр қилсак, шунча кам. Алҳамдулиллаҳ, биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир ҳадиси шарифлари маъносига мансуб бўлиб турибмиз. Чунки биз – мусулмонлар – кўзларимиз кўрганидан ортиқ ишонамизки, Ҳақ таоло яккаю ягонадир. Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Унинг Расулидир. Ҳар бир шуурли инсон Парвардигор яратган оламларга боқиб, бунга иқрор бўлади.



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ