Қунус ибн Маъадд ва Нўъмон ибн ал-Мунзирнинг насаби

1 ўн йил аввал 2070 siyrat.uz

Ибн Исҳоқ: Маъадднинг насабини ўрганган олимларнинг айтишларича, Қунус ибн Маъадднинг қолган авлоди, яьни қабиласи ҳалок бўлиб кетган ва Ҳийра шоҳи Нўъмон ибн ал-Мунзир ҳам улардан бўлган.

Ибн Исҳоқ: Менга Муҳаммад ибн Муслим ибн Абдуллоҳ ибн Шиҳоб аз-Зуҳрий айтишига кўра, Нўъмон ибн ал-Мунзир Қунус ибн Маъадд болаларидан бўлган.

Ибн Ҳишом: Қунусни «Қанас» ҳам дейишади.

Ибн Исҳоқ: Менга Яъқуб ибн Утба ибн ал-Муғира ибн ал-Ахнас, Бану Зурайқ қабиласидаги ансорлардан бўлган бир шайхдан ривоят қилиб, деди: Умар ибн ал-Хаттоб розияллоҳу анҳуга Нўъмон ибн ал-Мунзирнинг қиличини олиб келишганида у Жубайр ибн Мутъим ибн Адий ибн Навфал ибн Абдуманоф ибн Қусайни чақиртирди. Жубайр Қурайш орасида насаб илмини яхши билувчи кишилардан бўлиб, у барча арабларнинг насабини яхши билар ва шундай дер эди: «Мен насаб илмини Абу Бакр Сиддиқ (розияллоҳу анҳудан ўрганганман». Абу Бакр розияллоҳу анҳу араблар орасида насаб илмининг энг билимдони эди. Умар розияллоҳу анҳу қилични унга бериб, ундан: «Эй Жубайр, Нўъмон ибн ал-Мунзир кимдан эди?»  деб сўради. Жубайр: «Қунус ибн Маъадднинг бир аъзоси, яъни унинг авлодидан бўлган эди», деб жавоб берди.

Ибн Исхоқ: Бошқа араблар эса у (Нўъмон)ни Лахмдан бўлган деб ҳисоблайдилар. Лахм эса, Рабиъа ибн Насрнинг боласидир. Булардан қайси бири тўғрилигини Аллоҳнинг ўзи билувчироқдир.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ