РАМАЗОН КИРИБ КЕЛДИ

6 йил аввал 2836 siyrat.uz

Аллоҳга қил итоат, Кеча-кундуз ибодат, Дуолардур ижобат, Рамазон кириб келди! Бизга вақтинча меҳмон, Аллоҳ эрур меҳрибон, Жаҳаннамдан бўл омон, Рамазон кириб келди! Раҳмат ёғилар бу дам, Еру  осмонларга ҳам. Соғинч ила кўзда нам, Рамазон кириб келди! Гуноҳларга тавба қил, Ишқ ўтида ёнсин дил, Ҳар кунинг ғанимат бил, Рамазон кириб келди! Минг ойдан афзал бу ой, Қалб тўридан олар жой, Кундан кун очар чирой, Рамазон кириб келди! Унда ажиб тароват, Ҳар кунида ҳаловат, Инсон руҳига роҳат, Рамазон кириб келди! Тасбиҳу таҳлилга бой, Нурин сочар кўкда ой, «Қадрли тун», ҳойнаҳой, Рамазон кириб келди! Бизни тарк этмасайди, Ҳечқачон кетмасайди, Кўнгил таскин истайди, Рамазон кириб келди! Очлик Худо неъмати, Гуноҳлардан бўл нари Бу улуғ ой ҳурмати, Рамазон кириб келди! Саййид Муҳйиддин махдум  номидаги ўрта махсус Ислом билим юрти 3-босқич талабаси Бурҳонов Фазлиддин Муҳиддин ўғли.



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ