МАРҲАБО, ХУШ КЕЛДИНГ, МОҲИ РАМАЗОН.

3 йил аввал 3422 siyrat.uz

Умр ўтавераркан, тўхтамас ҳеч ҳам, Кимларнингдир қалби чекади алам, Фақат бир ойгина уларга малҳам, Ойларнинг гултожи, султон, Рамазон. Марҳабо, хуш келдинг шодон, Рамазон. Олиб келгин юзларга сурур-халоват, Битиб кетсин қалблардан аччиқ жароҳат, Олиб келгин бизларга салом-салавот, Сен ойларнинг гултожи, жонажон Рамазон. Хуш келибсан, қалбдаги ҳаяжон – Рамазон. Синиқ кўнгил, хаста дилга шифо бўлиб, Қаро тунли зулматларда зиё бўлиб, Ошиб-тошиб келгин гўё дарё бўлиб, Сен ойларнинг гултожисан, ҳой Рамазон. Хуш келибсан, минг чиройга бой Рамазон. Яхши фазилатлар барчаси сенда, Райённинг эшиги, дарчаси сенда, Тақвонинг йўллари, кўчаси сенда, Ойларнинг гултожи, султон, Рамазон. Марҳабо, хуш келдинг бу он, Рамазон. Бир кечанг бор, минг ойдан ҳам афзал эрур, Ул кечада нени сўрсанг, Раббим берур, Кимки топса ул кечани, бахтга етур, Сен ойларнинг гултожисан, ҳой Рамазон. Хуш келибсан, тароватга бой Рамазон. «Лайлатул қадр»да ерга тушар барча малоик, Бу тундада тинчлик барча халойиқ , Шу кечада ўчиб кетсин айбу-хатолик , Сен ойларнинг гултожисан, султон, Рамазон. Марҳабо, хуш келибсан, моҳи Рамазон. Каломуллоҳ нозил бўлган ойимдурсан, Минг чиройга, гўзалликка бойимдурсан, Оч нафсимга ўқталинган ёйимдурсан, Сен ойларнинг гултожисан, ҳой Рамазон. Хуш келибсан, халоватга бой Рамазон. Ғафлату дангасалик либосин ечай энди, Ҳалқум ғами, роҳатлардан кечай энди, Сенга қалбим ҳам бағримни очай энди, Сен ойларнинг гултожисан, султон Рамазон. Марҳабо, хуш келибсан, моҳи Рамазон. Урушганлар энди бир-бир ярашсинлар, Гўштларини емоқликдан тўхташсинлар, Чин мўминга ана энди ўхшашсинлар, Сен ойларнинг гултожисан, ҳой Рамазон. Хуш келибсан, саховатга бой Рамазон. Тугал бўлсин сенда заиф, синиқ иймон, Қиёматда ҳимоя қил мисли қалқон , Нозил бўлган сенда улуғ китоб – Қуръон, Сен ойларнинг гултожисан, ҳой Рамазон. Хуш келибсан, мўжизага бой Рамазон. Хайр, алвидо деёлмасмиз, тугаб қолсанг, Кўнглимизга қил сиғмайди, асаб таранг, Лек розимиз, фақат қилмайлик биз   аттанг, Сен ойларнинг гултожисан, жон Рамазон. Сени кутиб, бағримизда қон, Рамазон.

Саййид Муҳйиддин махдум номидаги  ўрта махсус Ислом билим юрти талабаси Қобулов Оятуллоҳ Ҳамидуллоҳ ўғли.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ