РАМАЗОНДА САЛОВОТ АЙТИБ ВАЪДА ҚИЛИНГАН ИККИ ДУНЁ ЯХШИЛИКЛАРИГА ЭРИШАМИЗ

3 йил аввал 4570 siyrat.uz

Мана. азизлар, ўн бир ой давомида интиқиб кутган Рамазон ойи бирпасда охирлаб, охирги даҳаси ҳам кирди. Кўз очиб- юмгудек вақт ўтмасдан охирги ўн кунлик ҳам тугаб қолади. Мўминларнинг бошқалардан ажралиб турувчи энг катта фарқларидан бири, бу уларган берилган имкониятдан фойдаланиш ва вақтни зое қилмаслик ҳисобланади. Келинг, азизлар, дангасалик қилиб ўтган йигирма кунда қилолмаган тоат ва ибодатларимизни ушбу ўн кунликда жидду жаҳд қилиб ўрнини тўлдирайлик ва келаси йилги рамазонга етадиган маънавий озуқаларни йиғиб олайлик.

Бошқа ойларда бўлгани каби ушбу ойда ҳам зикр қилиш мўминни Аллоҳга яқин қилувчи улуғ ибодатлардан бири ҳисобланади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиш зикрларнинг энг афзали ҳисобланади.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиш энг афзал зикрлардан бири бўлиб, гуноҳларни кечирилишига сабаб бўлади.

Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда бу ҳақда шундай дейилган:

وَعَنْ أُبَيِّ بْنِ كَعْبٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ إِذَا ذَهَبَ ثُلُثُ اللَّيْلِ، قَامَ فَقَالَ: «يَا أَيُّهَا النَّاسُ اذْكُرُوا اللهَ جَاءَتِ الرَاجِفَةُ تَتْبَعُهُا الرَّادِفَةُ، جَاءَ المَوْتُ بِمَا فِيهِ، جَاءَ المَوْتُ بِمَا فِيْهِ» قُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ إِنِّي أُكْثِرُ الصَّلاَةَ عَلَيْكَ، فَكَمْ أَجْعَلُ لَكَ مِنْ صَلاَتي؟ قَالَ: «مَا شِئْتَ» قُلْتُ: الرُّبُعَ؟ قَالَ: «مَا شِئْتَ، فَإِنْ زِدْتَ فَهُوَ خَيْرٌ لَكَ» قُلْتُ: فَالنِّصْفَ؟ قَالَ: «مَا شِئْتَ، فَإِنْ زِدْتَ فَهُوَ خَيْرٌ لَكَ»، قُلْتُ: فَالثُّلُثَينِ؟ قَالَ: «مَا شِئْتَ، فَإِنْ زِدْتَ فَهُوَ خَيْرٌ لَكَ» قُلْتُ: أَجْعَلُ لَكَ صَلاَتِي كُلَّهَا؟ قَالَ: «إِذًا تُكْفَى هَمَّكَ، وَيُغْفَرُ لَكَ ذَنْبُكَ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ

Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кечанинг учдан бири ўтганда, ўринларидан туриб: «Эй одамлар, Аллоҳни зикр қилинглар. Исрофил алайҳиссалом биринчи сурни, кетидан иккинчисини чаладиган пайт келиб қолди. Ўлим ҳам ўзидаги мавжуд қўрқинч ила етиб келди, Ўлим ҳам ўзидаги мавжуд қўрқинч ила етиб келди», деб айтдилар. Шунда мен: «Эй Аллоҳнинг Расули! Ундоқ бўлса мен сизга салавот айтишни кўпайтирайми? (Кечанинг) қанча қисмида сизга салавот айтайин», десам, у Зот: «Хоҳлаганингча», дедилар. Мен: «Тўртдан бир қисмидами?» дедим. У Зот: «Хоҳласанг, бунга зиёда қилгин. Ўзинг учун яхши бўлади», дедилар. Мен: «Ярмидами?» десам, у Зот: «Хоҳласанг, бунга зиёда қилгин. Ўзинг учун яхши бўлади», дедилар. Мен: «Учдан икки қисмидами?» десам, у Зот: «Хоҳласанг, бунга зиёда қилгин. Ўзинг учун яхши бўлади», дедилар. Мен: «Ундоқ бўлса, мен )кечани( ҳаммасида сизга салавот айтайми?», десам у Зот: «Агар шундай қилсанг, барча ғамларингни ариб, гуноҳларинг кечирилади», дедилар. (Имом Термизий ривояти.)

Ушбу ҳадиснинг шарҳида Аллома Шавконий раҳматуллоҳи алайҳ «Туҳфатуз зокирин» китобида қуйидаги сўзларни айтганлар:

«Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Барча ғамларинг ариб, гуноҳларинг кечирилади», деб саловот айтган кишига икки неъмат берилишини такидладилар. Ушбу икки неъматда дунё ва охиратнинг барча яхшиликлари жамланган. Саловот айтувчига берилган дунё яхшилигига келадиган бўлсак, Аллоҳ кимнинг ғамларини аритса, у дунё машаққатлари ва қийинчиликларидан қутилган бўлади. Зеро ғам ташвишлар, асосан, бошга тушган қийинчиликлар натижасида пайдо бўлади. Ато қилинган охират яхшилигига келадиган бўлсак, Аллоҳ кимнинг гуноҳларини кечирса, у охират машаққати ва қийинчилигидан қутулган бўлади. Зеро қиёмат кунидаги машаққат ва азоблар қилган гуноҳи натижасида ҳосил бўлади».

Аллоҳим барчаларимизга Ҳабибимиз соллаллоҳу алайҳи васалламга доим саловот айтиб юришни ва у Зотнинг шафоатларига сазовор бўлишни насиб айла!

 



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ