ФАРЗАНДСИЗЛИКНИНГ НАБАВИЙ ЕЧИМИ

1 йил аввал 7181 siyrat.uz

            Дунёда оила қурган инсонлар борки, ўзидан давомчи – зурриёт қолдириш орзусида яшайдилар. Лекин фарзанд аталмиш неъмат бу Аллоҳнинг иродаси билан хоҳлаган инсонга  бериладиган  илоҳий ҳадядир. Бу ҳақиқатни Аллоҳ таоло каломида очиқ айтиб қўйган. «У Зот хоҳлаган кишисига қизлар ҳадя этур ва хоҳлаган кишисига ўғиллар ҳадя этур. Ёки уларни жуфтлаб ўғил – қиз қилиб берур ва хоҳлаган кишисини туғмас қилур». (Шўро сураси, 49-50 оятлар.) Ояти каримада айтилганидек, фарзанд бериш ёки бермаслик Аллоҳ таолонинг иродасига боғлиқ иш. Бироқ банда доимо Яратгандан мақсадларини сўрашдан тўхтаб қолмаслиги ва энг асосийси, тушкунликка тушиб қолмаслиги лозим. Фарзанд кўриш йўлида ўзини ўтдан- чўққа уриб мутахассисларга учраб, керакли дори-дармонларни ичиб муолажа қилгандан сўнг ҳам натижа чиқмаганлар топилади. Тўғри, банда қўлидан келганча сабабларни келтириши лозим ва лобуд. Лекин фарзанд неъмати бир ёқлама сабабларгагина боғлиқ иш эмас. Сабабларни қилиш билан Аллоҳ таолодан ҳам астойдил илтижо қилиш ҳам зарур. Ўлимдан бошқа ҳамма нарсани давоси бор деганларидек, бепуштликнинг ечими бўлиши табиий. Ҳадиси шарифларда бепуштликнинг ечими ҳақида сўз юритилган. Мазҳаббошимиз Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ ўзининг «Муснад» китобларида қуйидаги ҳадисни ривоят қилиб келтирганлар. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурига ансорлардан бир киши келиб:
  • — Эй Аллоҳнинг Расули! Ҳеч фарзанд билан ризқланмадим, бола бўлмади?
  • — Кўп истиғфор ва садақа қилсанг, ризқланасан–да?!
Бояги киши истиғфор ва садақани кўпайтирди. Жобир розияллоҳу анҳу айтади:«Унга тўққизта ўғил фарзанд берилди». Аллома Мулла Али Қорий ушбу ҳадиснинг шарҳида: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам гўё Нуҳ алайҳиссаломдан ҳикоя тарзида айтилган: «Бас, ўз Роббингизга истиғфор айтинг, албатта, У гуноҳларни кўплаб мағфират қилувчидир, дедим. У Зот осмондан устингизга кетма-кет барака ёмғирини юборадир. Ва сизга молу мулк ва бола-чақа ила мадад берадир. Ва сизларга боғу роғлар ҳамда анҳорларни берадир»(Нуҳ сураси, 10–12 оятлар) оятидан иқтибос олдилар». Яна ҳадисларда келганки: «Ким кўп истиғфор айтса, Аллоҳ таоло унга ғамдан, тангликдан енгиллик беради ва ўйламаган тамонидан ризқлантириб қўяди». (Имом Аҳмад, Ҳокимлар Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган) Мулла Али Қорий қаламига мансуб «Шарҳи муснади Аби Ҳанифа»587 саҳифа.

                                                Андижон шаҳар Ҳазрати Билол  номли жоме масжиди

имом-хатиби: Р.Ўринбоев.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 8-куни
Ҳижрий 310-йил 8-робиъул-аввал куни (милодий 886-йил август ойида) Мунзир ибн Муҳаммад ибн Абдурраҳмон отаси вафотидан сўнг Андалус тахтига ўтирди.

Китоблар

Payg'ambarlar tarixi - Islomiyat tarixidir

  MUQADDIMA   Bismillahir rohmanir rohim. Alloh subhonahu va taolo ko‘z bilan ko‘rib turganimiz va ko‘zimizga ko‘rinmaydigan butun borliqni yaratgan qudrat sohibidir. Avval koinot yaratilib, undan so‘ng inson давоми...

Nurul-yaqin

Muhammad Xuzariy ibn shayx Afifiy XIX asrning oxiri, XX asrning boshlarida Misrning  Qohira shahrida yashab o‘tdi. U yashagan davr Misrda uyg'onish va maorif islohoti  harakatining boshlanish davri edi. M. Xuzariy islom dini hamda din tarixiga oid chuqur  tadqiqotlar olib bordi. "Muhozirot fiy tarixil ummamil Islomiya" (Islom davlatlari tarixi  haqida давоми...

Tarixi Muhammadiy

SO‘ZBOSHI   Bilmak kerakkim, har bir musulmon bolasi, xohi er kishi, xohi xotun kishi, xohi yosh,  xohi qari, mana shu tubandagi to‘rt narsaning tarixini bilishi albatta lozimdur.  I. Payg‘ambarimiz Muhammad alayhissalom tarixlari.  II. Qur’oni karim давоми...

Саодат асри қиссалари «Буюк фатҳ» (4-китоб)

ТАНИШТИРУВ Мана, саодат асридан ҳикоя қилувчи асарнинг ниҳоят тўртинчи китоби ҳам қўлингазда. “Интизор кутилган тонг», «Ойдинликлар сари», «Оламларга порлади қуёш» деб давоми...

Саодат асри қиссалари «Оламларга порлади қуёш» (3-китоб)

БАДР ИНТИҚОМИ УЧУН ҚАСАМ Абу Лаҳаб Маккада крлган, касаллиги туфайли Бадр жангига бора олмай, ўрнига бошқа одамни ёллаб жўнатган эди. Кетганлар изидан кунлаб йўл пойлади. Зафар давоми...

ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ