Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқ ва одоблари (2)

3 йил аввал 1672 siyrat.uz

(2 - қисм) 6 – ҳадис: أَخْبَرَنَا الْمَرْوَزِيُّ، نَا عَاصِمُ بْنُ عَلِيٍّ، نَا أَبُو هِلَالٍ، نَا حُمَيْدُ بْنُ هِلَالٍ، عَنْ أَبِي بُرْدَةَ بْنِ أَبِي مُوسَى، عَنِ الْمُغِيرَةِ بْنِ شُعْبَةَ، قَالَ: أَكَلْتُ ثُومًا فَانْتَهَيْتُ إِلَى الْمُصَلَّى وَقَدْ سُبِقْتُ بِرَكْعَةٍ، فَلَمَّا دَخَلْتُ الْمَسْجِدَ، وَجَدَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ رِيحَ الثُّومِ، فَلَمَّا قَضَى صَلَاتَهُ قَالَ: مَنْ أَكَلَ مِنْ هَذِهِ الشَّجَرَةِ فَلَا يَقْرَبَنَا حَتَّى يَذْهَبَ رِيحُهَا، أَوْ رِيحُهُ، فَلَمَّا قَضَيْتُ صَلَاتِي جِئْتُ إِلَى رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقُلْتُ يَا رَسُولَ اللَّهِ وَاللَّهِ لَتُعْطِيَنِّي يَدَكَ، فَأَعْطَاهُ يَدَهُ - قَالَ حُمَيْدٌ: إِذَنْ لَيَجِدَنَّهُ سَهْلًا قَرِيبًا - فَأَدْخَلْتُ يَدَهُ فِي كُمِّي، فَوَضَعَهَا عَلَى صَدْرِي، فَإِذَا أَنَا مَعْصُوبُ الصَّدْرِ، فَقَالَ: أَمَا إِنَّ لَكَ عُذْرًا. رواه أبو داود.  
  1. Муғийра ибн Шўъбадан ривоят қилинади:
Саримсоқ пиёз еб намозгоҳга бордим. Бир ракъатни топдим. Масжидга кирганимда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саримсоқ пиёзнинг ҳидини топдилар. Намозни тугатиб бўлгач: «Ким ушбу ўсимликдан еса, то ҳиди кетмагунича бизга яқинлашмасин», дедилар. Намозимни тугатиб бўлгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига бориб: «Эй Аллоҳнинг Расули! Аллоҳга қасам, қўлингизни беринг», деган эдим, у Зот қўлларини бердилар. Мен у Зотнинг қўлларини енгимга киритдим, бас, у Зот кўкрагим устига қўлларини қўйдилар, қарасалар, менда иссиқликни топдилар. Шунда у Зот: «Сенда узр бор экан», дедилар.   7 – ҳадис: حَدَّثَنَا أَبُو الْعَبَّاسِ الطِّهْرَانِيُّ، نَا إِبْرَاهِيمُ بْنُ رَاشِدٍ الْآدَمَيُّ، نَا مُسْلِمٌ، نَا عَمْرُو بْنُ عَوْنٍ الْقَيْسِيُّ، نَا سَعِيدٌ الْجَرِيرِيُّ، عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ بُرَيْدَةَ، عَنْ يَحْيَى بْنِ يَعْمُرَ، عَنْ جَرِيرٍ، "أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ دَخَلَ بَعْضَ بُيُوتِهِ، فَامْتَلَأَ الْبَيْتُ، وَدَخَلَ جَرِيرٌ فَقَعَدَ خَارِجَ الْبَيْتِ، فَأَبْصَرَهُ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، فَأَخَذَ ثَوْبَهُ فَلَفَّهُ وَرَمَى بِهِ إِلَيْهِ، وَقَالَ: اجْلِسْ عَلَى هَذَا، فَأَخَذَهُ جَرِيرٌ، وَوَضَعَهُ عَلَى وَجْهِهِ، وَقَبَّلَهُ". لم أعثر على تخريج له
  1. Жарирдан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам баъзи уйларига кирдилар. Уй (нурга) тўлиб кетди. Жарир ҳам кириб, уйнинг ташқарисига ўтирдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни кўриб қолиб кийимларини олдилар-да, бир-бирига ўраб, уни Жарирга отдилар ва:«Мана бунинг устига ўтир», дедилар. Жарир эса уни олиб, юзларига қўйдилар ва уни ўпдилар.   8 – ҳадис: حَدَّثَنَا إِسْحَاقُ بْنُ أَحْمَدَ، نَا عَبْدُ الرَّحْمَنِ بْنُ عُمَرَ، نَا ابْنُ مَهْدِيٍّ، نَا مُعَاوِيَةُ بْنُ صَالِحٍ، عَنْ أَبِي الزَّاهِرِيَّةِ، عَنْ جُبَيْرِ بْنِ نُفَيْرٍ، قَالَ: دَخَلْتُ عَلَى عَائِشَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا، فَسَأَلْتُهَا عَنْ خُلُقِ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، فَقَالَتِ: الْقُرْآنُ. (رواه أبو نعيم في دلائل النبوة)  
  1. Жубайр ибн Нуфайрдан ривоят қилинади:
Оиша розияллоҳу анҳонинг ҳузурларига кириб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқлари ҳақида сўраганимда, у онамиз: «Қуръон», дедилар.   9 – ҳадис: حَدَّثَنَا الْوَلِيدُ بْنُ أَبَانَ، نَا الْحَسَنُ بْنُ أَحْمَدَ، نَا مُوسَى بْنُ مُحَلِّمٍ، نَا عَبْدُ الْكَبِيرِ، نَا عَبَّادُ بْنُ كَثِيرٍ، عَنِ الْحَسَنِ، فِي قَوْلِهِ عَزَّ وَجَلَّ: {فَبِمَا رَحْمَةٍ مِنَ اللَّهِ لِنْتَ لَهُمْ} [آل عمران: 159] قَالَ: هَذَا خُلُقُ مُحَمَّدٍ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، نَعَتَهُ اللَّهُ عَزَّ وَجَلَّ. أخرجه ابن أبي حاتم  
  1. Ҳасандан ривоят қилинади:
Бу киши Аллоҳ таолонинг: «Аллоҳнинг раҳмати ила уларга мулойим бўлдинг» (Оли Имрон 159- ояти) хусусида гапириб: «Бу Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васалламнинг хулқлари, уни Аллоҳ азза ва жалла васф қилган», дедилар.   10 – ҳадис: حَدَّثَنَا أَحْمَدُ بْنُ حُسَيْنٍ الْحَذَّاءُ، نَا عَلِيُّ بْنُ الْمَدِينِيِّ، نَا خَالِدُ بْنُ الْحَارِثِ، نَا شُعْبَةُ، عَنِ الْحَكَمِ، عَنْ إِبْرَاهِيمَ، عَنِ الْأَسْوَدِ، قَالَ: سَأَلْتُ عَائِشَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا: " كَيْفَ كَانَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَصْنَعُ فِي أَهْلِهِ؟ قَالَتْ: كَانَ فِي مِهْنَةِ أَهْلِهِ، فَإِذَا حَضَرَتِ الصَّلَاةُ قَامَ فَصَلَّى. رواه البخاري والترمذي وأحمد  
  1. Асваддан ривоят қилинади:
«Оиша розияллоҳу анҳодан: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйда нима қилар эдилар?» деб сўрадим. «У Зот аҳлларининг юмушларида бўлар эдилар. Агар намоз вақти бўлса, туриб, намоз ўқир эдилар», деди». Анвар Аҳмад.



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Жумодал-аввал ойининг 16-куни

Ҳижрий 931-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1524-йил 12-март) Россия Усмонлилар давлати билан «Бухарест» шартномасини имзолади. Шартномага кўра «Афлоқ» ва «Бағдод» вилоятлари Усмонлилар давлати ҳукмронлиги остида бўлади.

Ҳижрий 1356-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1937-йил 24-июл) Ироқ ва Эрон давлатлари ўрталаридаги ўзаро зиддиятларни тинчлик йўл билан ҳал қилиш мақсадида беш йиллик тинчлик шартномасини туздилар.  



Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ