АРАФА КУНИНИНГ ФАЗИЛАТИ

1 йил аввал 1192 siyrat.uz

Арафа куни алоҳида фазл ва хусусиятларга эга бўлгани учун унинг фазилати ва шарафи хусусида батафсил тўхталиб ўтамиз. Биринчидан, Арафа куни – динимиз комил этилган, неъмат тугал қилинган кун. Яҳудлар Умар разияллоҳу анҳуга айтишди: — Сизлар бир оятни ўқийсизлар. Агар ўша оят бизга нозил бўлганида эди, уни байрам қилиб олган бўлар эдик. — Мен ўша оятни қачон нозил бўлганини ҳам, қаерда нозил бўлганини ҳам, у нозил бўлганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қаерда турганларини ҳам биламан. У арафа куни эди, биз ҳам Аллоҳга қасамки, Арафотда эдик (шу ерда Суфён: «Ўша кун жумъа куни бўлганмиди-йўқми, аниқ айтолмайман», - дедилар) (Бухорий ривоятлари). «Бугун сизларга динингизни комил қилдим, неъматимни бенуқсон, тўкис қилиб бердим ва сизлар учун Исломни дин қилиб танладим» (Моида сураси, 3-оят). Арафа куни дин комил этилди, деб айтилишига сабаб, шу кунгача мусулмонлар Ислом ҳажини амалга оширмаган эдилар. Энди Ислом рукнларининг охиргиси ҳам жорий этилиши билан дин комил бўлди. Бундан ташқари, Аллоҳ Таоло ҳажни Иброҳим алайҳиссалом асосларига қайтарди, ўша йилги ҳаж мавсумидан бошлаб ҳажда мушриклар иштирок этишини ҳам, ширк амаллари бажарилишини ҳам ман қилди. Шунинг учун ўша йилдан буён Арафотда мусулмонлар орасида мушриклар бўлмади. Неъматнинг тўкис бўлиши эса Аллоҳ Таоло мағфирати туфайли ҳосил бўлади. Зеро неъмат мағфиратсиз тўкис бўлмайди. «(Эй Муҳаммад,) Аллоҳ сизнинг гуноҳингиздан илгари ўтганини ҳам, кейин келадиганини ҳам (яъни барча гуноҳларингизни) мағфират қилиш ва Сизга Ўз неъматини тўкис-комил қилиб бериши учун …» (Фатҳ сураси, 2-оят). Иккинчидан,Арафа ийд кунидир. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Арафа куни, қурбонлик куни ва ташриқ кунлари биз – Ислом аҳлининг байрамимиздир …» (Абу Довуд ривоятлари). Учинчидан,Арафа куни тутилган рўза икки йиллик гуноҳга каффорат бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Арафа куни тутилган рўза ўтган йил ва келгуси йил учун каффорат бўлади» (Муслим ривоятлари). Тўртинчидан,Арафа гуноҳлар кечириладиган ва жонлар дўзахдан озод этиладиган кундир. Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Аллоҳ Таоло бирон кун Арафа куничалик кўп бандани дўзахдан озод этмайди. У яқинлашиб, сўнг дўзахдан озод қилган бандалари билан фаришталар олдида фахрланади ва: «Улар нима исташади?» - деб сўрайди» (Муслим ривоятлари). Ибн Абдул Барр айтадилар:«Бу ўша бандаларнинг гуноҳлари мағфират этилганига ишорадир. Чунки Аллоҳ Таоло гуноҳ-маъсият аҳли билан ҳеч қачон фахрланмайди. Фақат тавба ва мағфиратдан сўнг бу нарса бўлиши мумкин». Валлоҳу аълам.

Арафа кунида қилинадиган амаллар

1.Рўза тутмоқ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Арафа кунининг рўзаси ўтган ва келгуси йиллар (гуноҳи)га каффорат бўлади, деб умид қиламан …» (Муслим ривоятлари). Албатта, бу рўза ҳаждагилар учун эмас, ҳажга бормаганлар учун айтилган. Чунки ҳожилар арафа куни рўза тутмайдилар. Арафа куни гуноҳга қўл уриб қўйишдан, айниқса, эҳтиёт бўлмоқ лозим. Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда шундай дейилади: «Шу куни қулоғи, кўзи ва тилини (гуноҳ-маъсиятдан) сақлаган банда мағфират қилинади». 2.Зикр ва дуода кўп бўлмоқ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Дуонинг энг яхшиси арафа кунида қилинган дуодир. Мен ва мендан илгари ўтган пайғамбарлар дуода айтган энг яхши сўзлари «Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шайъин қодийр» (Термизий ривоятлари). Ибн Абдул Барр айтадилар: «Мазкур ҳадис арафа кунининг дуоси кўпинча мақбуллиги ва энг афзал зикр «ла илаҳа иллаллоҳ» эканлигига далилдир». Хаттобий айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одатда мен дуо қилишимдан муқаддам Аллоҳ Таолога айтадиган ҳамду саноларим ичида энг афзали шу сўзлардир», - демоқчи бўладилар. Негаки дуо қилувчи даставвал Аллоҳ Таолога ҳамду сано айтиб, ундан кейингина ҳожатини сўрай бошлайди. Шу боис, сано ҳам дуо номини олди …» 3. Такбир Зулҳижжанинг ўн кунида такбир айтмоқ мустаҳаб амалдир. Бу кунларда ҳар ерда ва ҳамма вақт Аллоҳ зикри жоиз. Олимлар такбирни икки турга бўладилар: Биринчи: Мутлақ такбир Уни кеча-кундузнинг исталган вақтида айтиш мумкин. Ушбу такбир Зулҳижжа ойи кириши билан бошланиб, ташриқ кунларининнг охирига қадар давом этади. Иккинчи: Муқайяд такбир Бу такбирни намозлардан кейин айтилади. Ҳар намоздан кейин такбир айтмоқ афзал дейилган. У Арафа тонгидан бошланиб, ташриқ кунларининг охирига қадар давом этади.

Худоёров Сардор




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 8-куни
Ҳижрий 310-йил 8-робиъул-аввал куни (милодий 886-йил август ойида) Мунзир ибн Муҳаммад ибн Абдурраҳмон отаси вафотидан сўнг Андалус тахтига ўтирди.

Китоблар

Payg'ambarlar tarixi - Islomiyat tarixidir

  MUQADDIMA   Bismillahir rohmanir rohim. Alloh subhonahu va taolo ko‘z bilan ko‘rib turganimiz va ko‘zimizga ko‘rinmaydigan butun borliqni yaratgan qudrat sohibidir. Avval koinot yaratilib, undan so‘ng inson давоми...

Nurul-yaqin

Muhammad Xuzariy ibn shayx Afifiy XIX asrning oxiri, XX asrning boshlarida Misrning  Qohira shahrida yashab o‘tdi. U yashagan davr Misrda uyg'onish va maorif islohoti  harakatining boshlanish davri edi. M. Xuzariy islom dini hamda din tarixiga oid chuqur  tadqiqotlar olib bordi. "Muhozirot fiy tarixil ummamil Islomiya" (Islom davlatlari tarixi  haqida давоми...

Tarixi Muhammadiy

SO‘ZBOSHI   Bilmak kerakkim, har bir musulmon bolasi, xohi er kishi, xohi xotun kishi, xohi yosh,  xohi qari, mana shu tubandagi to‘rt narsaning tarixini bilishi albatta lozimdur.  I. Payg‘ambarimiz Muhammad alayhissalom tarixlari.  II. Qur’oni karim давоми...

Саодат асри қиссалари «Буюк фатҳ» (4-китоб)

ТАНИШТИРУВ Мана, саодат асридан ҳикоя қилувчи асарнинг ниҳоят тўртинчи китоби ҳам қўлингазда. “Интизор кутилган тонг», «Ойдинликлар сари», «Оламларга порлади қуёш» деб давоми...

Саодат асри қиссалари «Оламларга порлади қуёш» (3-китоб)

БАДР ИНТИҚОМИ УЧУН ҚАСАМ Абу Лаҳаб Маккада крлган, касаллиги туфайли Бадр жангига бора олмай, ўрнига бошқа одамни ёллаб жўнатган эди. Кетганлар изидан кунлаб йўл пойлади. Зафар давоми...

ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ