Ибн ас-Сомирнинг қабрдаги ҳоли ҳақидаги ривоят

1 ўн йил аввал 2127 siyrat.uz

Ибн Исҳоқ: менга Абдуллоҳ ибн Абу Бакр ибн Муҳаммад ибн Амр ибн Ҳазм сўзлаб берди, унга айтилишича, нажронлик бир киши Умар ибн ал-Хаттоб розияллоҳу анҳу даврида бир зарурати туфайли Нажрондаги харобалардан бирини кавлабди. Шунда у ердаги кўмилиб кетган бир чуқурда Абдуллоҳ ибн ас-Сомирнинг қўли билан бошидаги ёриқни ушлаган ҳолда ўтирганини кўрибди. Агар бошидан қўли олинса қон оқа бошлар, қайтариб жойига қўйилса қон тўхтар экан. Унинг қўлида бир узук бўлиб, унга «Раббий – Аллоҳ», яъни «Раббим Аллоҳдир» деб ёзилган экан. Бу ҳолни бир мактубга ёзиб, Умар ибн ал-Хаттобга юборишди. Умар розияллоҳу анҳу: «Уни ўз ҳолига қўйинглар ва олган ерларингизга қайта дафн қилинглар»,  деди. Улар ҳам шундай қилдилар.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ