Кашмирда «Ас-сийратун набавия» мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтади

1 ўн йил аввал 2042 siyrat.uz

Икки кунлик «Ас-сийратун набавия» деб номланган халқаро конференция Ҳиндистоннинг Кашмир вилоятидаги Пунч шаҳар «Анворул улум» университетининг ташаббуси ила ўтказилади.

Бу конференция Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларини баён этиш учун Сурия, Яман, Қувайт, Саудия Арабистони, Ҳиндистон ва бошқа давлатларнинг уламолари иштирокида бўлиб ўтади. Мазкур халқаро конференцияда Ҳиндистоннинг бир гуруҳ таниқли дин уламолари иштирокчиларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гўзал ахлоқлари, буюк фазилатлари ва сийратлари ҳақида маъруза қилишади.  



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ