Сафар ойининг 3-куни
3 йил аввал 2126 siyrat.uz
- Ҳижрий 180-йил 3-сафар куни (милодий 796-йил 18-апрел) Андалуснинг энг машҳур амирларидан бири Ҳишом ибн Абдурраҳмон 40 ёшида вафот этди. Ҳишом ҳижрий 139-йил Қуртубада таваллуд топган бўлиб, отаси Абдурраҳмон ўн битта фарзанди ичидан Ҳишомни Андалус ҳокими этиб тайинлади. Бу зот даврида илм-фан соҳаси янада ривожланди.
- Ҳижрий 405-йил 3-сафар куни ҳижрий тўртинчи аср ҳадис имомларидан бири, “Мустадрак” китоби соҳиби Имом Ҳоким Найсабурий вафот этди. Аллоҳ у зотни Ўз раҳматига олган бўлсин.
- Ҳижрий 1382-йил 3-сафар куни (милодий 1962-йил 5-июл) Жазоир Франция мустамлакасидан мустақил бўлгани эълон қилинди.
- Ҳижрий 1408-йил 3- сафар куни (милодий 1987-йил 26-сентябр) ироқлик катта тарихчи, “Муфассал фи тарихил-араб қоблал-ислам” яъни “Исломдан олдин арабларнинг муфассал тарихи” номли 10 жузлик китоб муаллифи Жаввод Али вафот этди.
Аввалги мақола
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг 9 хотинлари бор дейилган...
Кейинги мақола
Асҳабус-суффа кимлар бўлган?
Мавзуга оид мақолалар