Сафар ойининг 13-куни

1 йил аввал 489 siyrat.uz

Ҳижрий 37-йил 13-сафар куни (милодий 657-йил 1-август) Сиффин воқеасидан сўнг Али ибн Абу Толиб розияллоҳа анҳу билан Муовия ибн Абу Суфён розияллоҳу анҳу ўрталарида таҳким ишончномаси эълон қилинди Ҳижрий 303-йил 13-сафар куни (милодий 915-йил 19-август) буюк ҳадис ҳофизларидан бири бўлган "Сунан Насоий" китоби соҳиби Абу Абдурраҳмон Аҳмад ибн Али ибн Шуайб Насоий вафот этдилар.



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Жумодал-аввал ойининг 6-куни

Ҳижрий 322-йил 6-жумодал-аввал куни (милодий 934-йил 24-апрел) «Розий» лақаби билан танилган Абул Аббос Аҳмад Муқтадир ибн Муваффиқ Толҳа ибн Мутаваккил Аббосийлар давлати халифаси бўлди. У Аббосийлар давлатининг йигирманчи халифаси бўлиб, давлатни 7 йил бошқарган.

Ҳижрий 982-йил 6-жумодал-аввал куни (милодий 1574-йил 24-август) Усмонлилар давлати испанлар қўл остида бўлган Тунис давлатини «Ҳалқул-вод» қалъасини фатҳ қилгандан сўнг қўлга киритди. Бу жангда 6 мингга яқин испан ва италиялик жангчилар қатл қилинди, 3 минг аскар асир олинди ва 225 та қирол ўлжа қилиб олинди. 



Китоблар

Мухтасар ислом тарихи

Абдурауф Фитратнинг бу асари 1992 йилда «Мухтасар ислом тарихи» номи билан «Нур» ижодий илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан нашр эттирилган ва китобхонларда катта қизиқиш уйғотган эди. Кейинги давоми...

Мухтасар тарихи анбиё ва тарихи ислом

Мазкур китоб ўзбек маърифатпарвар адиби, «Туркий гулистон ёҳуд ахлоқ» асари муаллифи Абдулла Авлонийнинг Ислом дини ва пайғамбарлар тарихи, хусусан, Муҳаммад алайҳиссалом тарихлари, сийратлари, давоми...

ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ