Расулуллоҳ, биздан бўлингиз рози.

7 йил аввал 2617 siyrat.uz

Бугун барча қалбда ҳаяжон-титроқ, Қалб яқин, масофа бўлса-да йироқ, Умматингиз соғинчи чексиз, мутлоқ, Расулуллоҳ, биздан бўлингиз рози.   Оламларнинг суюклиси, ардоғи, Ўзингиздир ҳаётимиз чироғи, Бизни қийнар доим соғинч фироғи, Расулуллоҳ, биздан бўлингиз рози.   Ҳар ишда амал қилмаймиз суннатга, Уларни ўргатгансиз биз умматга, Дуо қилинг қуламайлик зулматга, Расулуллоҳ, биздан бўлингиз рози.   Қолганми бировда бироз адолат, Омонатга қиламиз кўп хиёнат, Ҳаётимиз бўлиб қолди жаҳолат, Расулуллоҳ, биздан бўлингиз рози.   Қуръонимиз турар доим бир жойда, Ўқирмиз баъзида, балким бир ойда, Ишимиздан топурмиз қандай фойда, Расулуллоҳ, биздан бўлингиз рози.   Ўзимизча яшаймиз деб шохона, Дунё ташвишида бўлиб овора, Охират уйини қилдик вайрона, Расулуллоҳ, биздан бўлингиз рози.   Мол-дунёга бўлдик, афсус, парвона, Нафсга қарши курашолмай мардона, Гуноҳ қилдик уялмайин пинҳона, Расулуллоҳ, биздан бўлингиз рози.   Ризқимиз аслида ҳаромми-ҳалол, Билмоқликка баъзан оламиз малол, Эй воҳ, бу қандайин кўргулик-аҳвол, Расулуллоҳ, биздан бўлингиз рози.   Бир кун келганида соат-қиёмат, Маҳшарда чекканда афсус-надомат, Ўшал онда бизни қилинг шафоат! Расулуллоҳ, биздан бўлингиз рози.   “Умматим” деб доим қилдингиз нидо, Сизга бўлсин доим жонимиз фидо, Бизни қўшни қилсин Жаннатда Худо, Расулуллоҳ, биздан бўлингиз рози.  

Андижон “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус

ислом билим юрти талабаси Қобулов Ҳикматуллоҳ Ҳамидуллоҳ ўғли.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ