«Башарият сарвари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» танлови ғолиблари

11 ой аввал 1026 siyrat.uz

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар билан бирга ҳаётларининг ҳар бир лаҳзаси биз учун ибрат манбаи бўлган ҳабибимиз ва шафоатчимиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга мукаммал салавоту дурудлар бўлсин! 25-ноябрдан бошланиб, 10-декабрга қадар давом этиши мўлжалланган «Башарият сарвари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» номли танловимиз якунига етди. Танловда иштирок этиш билан Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг сийратларини янада чуқур ўрганиш ва уни кенг оммага тарқатиш имконига эга бўлган барча иштирокчиларимизга миннатдорлик изҳор этамиз! Танлов шартларига мос равишда юборилган мақола, видеолавҳа ва мемлар билан танишиб чиқдик. Танишиш баробарида мухлис-мухлисаларимизнинг Расулуллоҳга бўлган муҳаббат ва садоқатларига гувоҳ бўлдик. Саралаш жараёнида бир-биридан чиройли ёритилган шеър, мақола ҳамда ҳикоялардан бирини ғолибликка тавсия қилиш бизга қийинчилик туғдирди... Лекин танлов шартларига ҳам мос келишини, ҳаётийлигини ҳамда юборилган муддатини ҳисобга олдик. Яъни,  эслатмамизга кўра: танловга жўнатилган материаллар илгари интернет сайтлари, газета ва журналларда чоп этилмаган бўлиши ҳамда манбалари кўрсатилиши шарт, эди. Бизга манзур бўлган баъзи мақола ва ижодий ишлар бошқа сайтлар танловларида ҳам иштирок этаётгани, баъзи бирлари эса кечикиб жўнатилгани учун уларни шартдан ташқарида, деб ҳисобладик... Бу ҳаракатимиз мухлисларнинг бизга бўлган ишончларини оқлашига аминмиз. Шундан келиб чиққан ҳамда суюкли Пайғамбаримиз алайҳиссалом сийратларини ёритишни мақсад қилиб қўлларига қалам тутган барча қатнашчиларга у зот алайҳиссаломнинг муборак шафоатларини тилаган ҳолда ғолибларни эълон қилишга рухсат бергайсиз:     1-ўрин: Юсуфхон Расулов "Туш" ҳикояси учун. 2-ўрин: Улуғбек ИСМОНОВ "Расулуллоҳ алайҳиссалом – муаммолар ечими" мақоласи учун. 3-ўрин: Ёлқин Муқимовнинг "Йиғлатган ҳадис" шеъри учун. 3-ўрин: Раҳматуллоҳ Аҳмаджон ўғлининг "Расулуллоҳ алайҳиссаломни севишга ижозат беринг!" мақоласи учун. * Танловимизнинг энг фаол иштирокчиси Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ ўғли   Ғолибларни ғалаба билан табриклаб, мавлид ойи муносабати 25-декабр куни «Islom.uz» портали ва «Hilol-nashr» нашриёти мажлислар залида бўлиб ўтадиган илмий-маърифий тадбиримизга ташриф буюришларини ҳамда совғаларига эга бўлишларини сўраймиз. Қолган иштирокчиларга эса илм-маърифат борасидаги ижодий ишларида куч-ғайрат, барокатлар тилаймиз!        



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 8-куни
Ҳижрий 310-йил 8-робиъул-аввал куни (милодий 886-йил август ойида) Мунзир ибн Муҳаммад ибн Абдурраҳмон отаси вафотидан сўнг Андалус тахтига ўтирди.

Китоблар

Payg'ambarlar tarixi - Islomiyat tarixidir

  MUQADDIMA   Bismillahir rohmanir rohim. Alloh subhonahu va taolo ko‘z bilan ko‘rib turganimiz va ko‘zimizga ko‘rinmaydigan butun borliqni yaratgan qudrat sohibidir. Avval koinot yaratilib, undan so‘ng inson давоми...

Nurul-yaqin

Muhammad Xuzariy ibn shayx Afifiy XIX asrning oxiri, XX asrning boshlarida Misrning  Qohira shahrida yashab o‘tdi. U yashagan davr Misrda uyg'onish va maorif islohoti  harakatining boshlanish davri edi. M. Xuzariy islom dini hamda din tarixiga oid chuqur  tadqiqotlar olib bordi. "Muhozirot fiy tarixil ummamil Islomiya" (Islom davlatlari tarixi  haqida давоми...

Tarixi Muhammadiy

SO‘ZBOSHI   Bilmak kerakkim, har bir musulmon bolasi, xohi er kishi, xohi xotun kishi, xohi yosh,  xohi qari, mana shu tubandagi to‘rt narsaning tarixini bilishi albatta lozimdur.  I. Payg‘ambarimiz Muhammad alayhissalom tarixlari.  II. Qur’oni karim давоми...

Саодат асри қиссалари «Буюк фатҳ» (4-китоб)

ТАНИШТИРУВ Мана, саодат асридан ҳикоя қилувчи асарнинг ниҳоят тўртинчи китоби ҳам қўлингазда. “Интизор кутилган тонг», «Ойдинликлар сари», «Оламларга порлади қуёш» деб давоми...

Саодат асри қиссалари «Оламларга порлади қуёш» (3-китоб)

БАДР ИНТИҚОМИ УЧУН ҚАСАМ Абу Лаҳаб Маккада крлган, касаллиги туфайли Бадр жангига бора олмай, ўрнига бошқа одамни ёллаб жўнатган эди. Кетганлар изидан кунлаб йўл пойлади. Зафар давоми...

ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ