Жаброил алайҳиссалом ҳадиси

11 ой аввал 1049 siyrat.uz

Ривоят қилади Умар ибнул Хаттоб, Росул олдиға келди бир юзи махтоб. Келгинди эди у, шаҳримиздан йироқ, Сафар аломати ҳам билинмас бироқ Унинг сочи қора эди либоси баёз, Савол бериб сўради: “Эҳ маҳрами роз, Хабар беринг менга надур Ислом, Шоҳи меърож жавоб берди ўшал он. Калимаи шаҳодатдур тақи салот, Рамазон рўзаси-ю ҳаж ва закот. Деди: Ори тўғридур Эй Соҳиби Қуръон, Унинг бул жавобидин бўлдик ҳайрон. Давом этиб сўровчи саволин боз, Деди: “Иймон надур Эй Сидра парвоз. Марҳамат қилдилар Хотамур Русул, Оманту биллаҳи, малаикатиҳ ва русул. Аллоҳнинг китобларига келтир иймон, Қиёмат ҳақлиғига, тақдирга айзон. Боз тасдиқлаб жавобин бўлдик ҳайрон, Деди: “Эй Муҳаммад, надур эҳсон Роббингни кўргандек қилғил ибодат, Гарчи сен кўрмасангда кўрур Ул албат. Деди: яна қиёматдан берсангиз хабар, Деди: сўровчи сўралмишдан авлороқ билар. Қиёматга яқин чўри хожасин туғар, Уй қуришда фақир бир биридин ўзар. Ул нотаниш сўнг бирон сўз демай, Бурилиб кетти из ҳам қолдирмай. Сўровчи кимлигини билдингми, Умар, Дедим: Аллоҳ ва Унинг Росули билар. Деди: ул Жаброилдир ҳозиқ муаллим, Динингиздан истабди бермоқлик таълим.  

Масжиди Калон жомеьмасжиди

имом хатиби

Мавлонов Жамол




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 8-куни
Ҳижрий 310-йил 8-робиъул-аввал куни (милодий 886-йил август ойида) Мунзир ибн Муҳаммад ибн Абдурраҳмон отаси вафотидан сўнг Андалус тахтига ўтирди.

Китоблар

Payg'ambarlar tarixi - Islomiyat tarixidir

  MUQADDIMA   Bismillahir rohmanir rohim. Alloh subhonahu va taolo ko‘z bilan ko‘rib turganimiz va ko‘zimizga ko‘rinmaydigan butun borliqni yaratgan qudrat sohibidir. Avval koinot yaratilib, undan so‘ng inson давоми...

Nurul-yaqin

Muhammad Xuzariy ibn shayx Afifiy XIX asrning oxiri, XX asrning boshlarida Misrning  Qohira shahrida yashab o‘tdi. U yashagan davr Misrda uyg'onish va maorif islohoti  harakatining boshlanish davri edi. M. Xuzariy islom dini hamda din tarixiga oid chuqur  tadqiqotlar olib bordi. "Muhozirot fiy tarixil ummamil Islomiya" (Islom davlatlari tarixi  haqida давоми...

Tarixi Muhammadiy

SO‘ZBOSHI   Bilmak kerakkim, har bir musulmon bolasi, xohi er kishi, xohi xotun kishi, xohi yosh,  xohi qari, mana shu tubandagi to‘rt narsaning tarixini bilishi albatta lozimdur.  I. Payg‘ambarimiz Muhammad alayhissalom tarixlari.  II. Qur’oni karim давоми...

Саодат асри қиссалари «Буюк фатҳ» (4-китоб)

ТАНИШТИРУВ Мана, саодат асридан ҳикоя қилувчи асарнинг ниҳоят тўртинчи китоби ҳам қўлингазда. “Интизор кутилган тонг», «Ойдинликлар сари», «Оламларга порлади қуёш» деб давоми...

Саодат асри қиссалари «Оламларга порлади қуёш» (3-китоб)

БАДР ИНТИҚОМИ УЧУН ҚАСАМ Абу Лаҳаб Маккада крлган, касаллиги туфайли Бадр жангига бора олмай, ўрнига бошқа одамни ёллаб жўнатган эди. Кетганлар изидан кунлаб йўл пойлади. Зафар давоми...

ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ