Робиъул-ахор ойининг 10-куни

5 йил аввал 1825 siyrat.uz

  • Ҳижрий 561-йил 10-робиъул-ахор куни (милодий 1166-йил 13-феврал) ҳижрий 6-асрнинг буюк зоҳидларидан бири «Абдулқодир Жилий» номи билан танилган Муҳйиддин Абдулқодир ибн Аби Солиҳ Абдуллоҳ вафот этди.
  • Ҳижрий 1115-йил 10-робиъул-ахор куни (милодий 1703-йил 21-август) Усмонлилар давлати султонлари сулоласининг 23-вакили Султон Аҳмад III ибн Муҳаммад IV Усмонлилар султони этиб тайинланди.
  • Ҳижрий 1294-йил 10-робиъул-ахор куни (милодий 1877-йил 24-апрел) Россия Усмонлилиар давлатига Султон Абдулҳамид II даврида уруш эълон қилди.
  • Ҳижрий 1367-йил 10-робиъул-ахор куни (милодий 1948-йил 21-феврал) БМТ Ливияни Италия мустамлакасидан мустақил бўлганини эълон қилди.
  • Ҳижрий 1385-йил 10-робиъул-ахор куни (милодий 1965-йил 13-феврал) Иорданияда «Халқ учун хизмат» шиори остида Исломий хайрия маркази таъсис этилди. Бу хайрия маркази асосан мадрасалар ва касалхоналар қуриш ҳамда  камбағалларга эътибор қилишга алоҳида эътибор қаратади.



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ