Арабларнинг бут-санамларга қиладиган муомалалари

1 ўн йил аввал 1975 siyrat.uz

Ибн Исҳоқ: ҳар бир хонадон эгалари ўз уйлари ичига бир бутни қўйиб, унга сиғинар эдилар. Агар бир киши сафар қилмоқчи бўлса, сафар олдидан уловига минаётиб бутни силаб-сийпалар эди. Бу унинг сафар олдидан қиладиган энг охирги иши бўларди. Агар у сафардан қайтиб келса, яна бутини сийпалар ва бу унинг сафардан қайтганидан кейин қиладиган биринчи иши бўлар эди.

Аллоҳ ўз расули Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни тавҳид (ягона Аллоҳга ибодат қилиш) асосида Пайғамбар қилиб юборгач, Қурайш қабиласи: «Муҳаммад бизнинг илоҳларимизни ягона илоҳга айлантирмоқчими? Албатта, бу жуда ажабланарли иш-ку?!» – деди.

Араблар Каъбадан бошқа яна бир қанча уйларни ўзлари учун муқаддас билиб, уларни ҳам Каъбадек улуғлашарди. Бу уйларнинг ҳам садана (ходим) ва ҳожиб (эшик оға)лари бўлиб, уларга ҳам Каъбага ҳадя қилганларидек туялар ҳадя қилишар, уларни ҳам Каъбани тавоф қилгандек тавоф этишар ҳамда улар олдида ҳам қурбонликлар қилишарди. Шунга қарамасдан улар Каъбанинг бошқалардан қадри баланд эканлигини билишарди. Чунки Каъба Иброҳим Халил (алайҳиссалом қурган уй ва масжид эканлигини унутмаган эдилар.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ