Робиъул-ахор ойининг 25-куни

5 йил аввал 2100 siyrat.uz

  • Ҳижрий 478-йил 25-робиъул-ахор куни (милодий 1185-йил 20-август) буюк фақиҳ, усулий олим “Имомул-ҳарамайн” номи билан танилган ва “Ал-бурҳон фи усулил фиқҳ”, “Аятул-умам фит-тайясиз-зулам” китоблари соҳиби Абулмаъолий Абдулмалик ибн Абдуллоҳ Юсуф Жувайний вафот этди.
  • Ҳижрий 643-йил 25-робиъул-ахор куни (милодий 1245-йил 19-сентябр) 7-аср ҳадис илми имомларидан бири, мусталаҳул ҳадис илмида ёзилган “Муқаддимату ибн Салоҳ” номли машҳур асар соҳиби ва “Ибн Салоҳ” номи билан танилган шайхул ислом Тақиюддин Абу Амр Усмон ибн Абдурраҳмон ибн Усмон вафот этди.
  • Ҳижрий 1014-йил 25-робиъул-ахор куни (милодий 1605-йил 9-сентябр) сафавийлар “Табриз” шаҳрини қайтариб олишга ҳаракат қилган Усмонлилар жангчилари билан бўлган “Урмия кубро” жангида Усмонлилар қўшини устидан зафар қучди.



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ