Жумодал-ахиро ойининг 4-куни

10 ой аввал 293 siyrat.uz

Ҳижрий 230-йил 4-жумодал-ахиро куни (милодий 895-йил 17-январ) Буюк муҳаддис ва тарихчи олим, «Ибн Саъд» номи билан танилган Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн ибн Саъд ибн Маниъ вафот этди. Унинг машҳур асарларидан бири «Ат-тобақот ал-кубро» китоби ҳисобланади. Ҳижрий 885-йил 4-жумодал-ахиро куни (милодий 1480-йил 11-август) Усмонлилар давлати султони Муҳаммад Фотиҳ Италиянинг Утронт шаҳрини фатҳ қилди. Муҳаммад Фотиҳнинг бу шаҳарни қўлга киритишдан асосий мақсади унинг ортидан Римни ҳам фатҳ қилиш бўлган. Лекин унинг бу мақсадига етиши учун умрининг қисқалиги тўсқинлик қилди.  



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Жумодал-аввал ойининг 6-куни

Ҳижрий 322-йил 6-жумодал-аввал куни (милодий 934-йил 24-апрел) «Розий» лақаби билан танилган Абул Аббос Аҳмад Муқтадир ибн Муваффиқ Толҳа ибн Мутаваккил Аббосийлар давлати халифаси бўлди. У Аббосийлар давлатининг йигирманчи халифаси бўлиб, давлатни 7 йил бошқарган.

Ҳижрий 982-йил 6-жумодал-аввал куни (милодий 1574-йил 24-август) Усмонлилар давлати испанлар қўл остида бўлган Тунис давлатини «Ҳалқул-вод» қалъасини фатҳ қилгандан сўнг қўлга киритди. Бу жангда 6 мингга яқин испан ва италиялик жангчилар қатл қилинди, 3 минг аскар асир олинди ва 225 та қирол ўлжа қилиб олинди. 



Китоблар

Мухтасар ислом тарихи

Абдурауф Фитратнинг бу асари 1992 йилда «Мухтасар ислом тарихи» номи билан «Нур» ижодий илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан нашр эттирилган ва китобхонларда катта қизиқиш уйғотган эди. Кейинги давоми...

Мухтасар тарихи анбиё ва тарихи ислом

Мазкур китоб ўзбек маърифатпарвар адиби, «Туркий гулистон ёҳуд ахлоқ» асари муаллифи Абдулла Авлонийнинг Ислом дини ва пайғамбарлар тарихи, хусусан, Муҳаммад алайҳиссалом тарихлари, сийратлари, давоми...

ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ