Замзам қудуғини кавлашга ишора этилиши

1 ўн йил аввал 1832 siyrat.uz

Муҳаммад ибн Исҳоқ ал-Мутталибий: Абдулмутталиб ибн Ҳошим Ҳижр деган жойда ухлаб ётганида унинг олдига бир киши келиб Замзамни кавлашга буюрди. Замзам Қурайш қабиласи қурбонлик қиладиган жойдаги икки санам – исоф ва ноилалар олдида кўмилиб кетган эди. Қудуқни журҳум қабиласи Маккадан чиқиб кетаётиб кўмиб кетишган эди.

Замзам Иброҳим алайҳиссаломнинг ўғли Исмоил алайҳиссалом қудуғи бўлиб, Аллоҳ уни гўдаклик чоғида шу сув билан суғорган эди. Ўша вақтда Исмоилнинг онаси ўғли учун сув қидириб Сафо тоғига чиқиб, Аллоҳга ёлборди ва ундан Исмоилга ёрдам беришини сўради. Сўнгра Марва тоғига келиб, у ерда ҳам шундай қилди. Шунда Аллоҳ Жаброил алайҳиссаломни юборди, у ерни товони билан тепган эди, дарҳол сув отилиб чиқди. Ҳожар атрофдан йиртқичларнинг овозларини эшитиб, уларнинг Исмоилга зарар етказишидан қўрқди ва ўғли томон югуриб келиб қараса, ўғли сувни қўли билан юзидан қуйиб ичаётган экан. Шундан сўнг Ҳожар сувни бир ерга тўпланадиган қилди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ