Рамазон ойининг 15-куни

6 йил аввал 2186 siyrat.uz

Ҳижрий 8-йил 15-рамазон Макка фатҳидан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Холид ибн Валид розияллоҳу анҳуни Қурайш, Кинона ва Музор қабилалари муқаддас санайдиган хурмо шоҳларидан қурилган Уззо уйига юбордилар. Холид ибн Валид ўша уйни бузиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига қайтди ва қилган иши ҳақида хабар берди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:  «У ерда нимани кўрдинг?», дедилар.  Холид: «Ҳеч нимани», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни қайта ўша ерга боришни буюрдилар. Қайтиб боргач халиги уйдан сочлари ёйилган қора танли аёл чиқиб келди ва Холид уни қиличи билан ўлдирди. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига қайтиб бориб, қилган иши ҳақида гапирди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўша аёл Уззодир», дедилар.



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ