Чеченистонга муборак ашёлар келтирилди

1 ўн йил аввал 2195 siyrat.uz

Грознийга Бирлашган Араб Амирликларидан Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг соч ва соқол толалари, либослари, қадам излари ҳамда саҳобалар ва аҳли байтга тегишли баъзи ашёлар келтирилди.

Ушбу муборак ашёларни Шайх Аҳмад ибн Муҳаммад Ҳазратий ва унинг оила аъзолари олиб келишди. Мазкур ашёлар Аҳмад ибн Муҳаммаднинг аждодларига шахсан Пайғамбаримиз томонларидан тақдим қилинган экан!

Муборак ашёлар шу кунгача нафақат БАА ҳудудидан ташқарига, ҳатто Аҳмад ибн Муҳаммаднинг уйидан ташқарига чиқарилмаган эди, деб хабар қилади Рамзан Қодировнинг матбуот хизмати.

Мазкур ашёлар Грозний аэропортидан марказий масжидга машиналар карвонида 25 минг одамдан иборат тирик йўлак оралаб олиб ўтилди.

Ашёлар Грознийдаги марказий масжидда тўтр кун мобайнида кўргазма қилинади.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ