Пайғамбар алайҳиссалом хавфларининг зикри

3 йил аввал 2178 siyrat.uz

Ҳазрат Оиша онамиз розийаллоҳу анҳо айтдилар: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бор вужудлари билан, ҳатто оғизларидаги кичик тилларини кўрадиган даражада қаттиқ кулганларини кўрмаганман. Ул зот табассум этар эдилар. Агар булут ёки шамолни кўрсалар, бу нарса ул зотнинг юзларида ўз аксини топарди. Мен сўрадим: “Эй Расулуллоҳ! Одамлар агар булутни кўришса, ундан ёмғир ёғишини умид қилиб хурсанд бўлишади. Агар сиз булутни кўрсангиз, юзингизда уни маъқул этмаётганингизни кўраман!” Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Эй Оиша! Булутда азоб бўлиши мени сақлай оладими? Батаҳқиқ, қавмлар шамол билан азобланганлар. Қавм азобга учраганда улар: “Бу бизга ёмғир келтиради”, деб айтишган эди”. Бу ҳадисни Имом Бухорий ва Муслим ўз “Саҳиҳ”ларида ривоят этишган.   
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиётганларида йиғи сабабидан қозон қайнаётганга ўхшаш овоз ичларидан эшитилар эди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ