Пайғамбарлар хавфларининг зикри

1 ўн йил аввал 2152 siyrat.uz

Одам алайҳиссалом жаннатни қўмсаб уч юз йил йиғладилар ва гуноҳкор бўлганларидан кейин бошларини осмонга кўтармадилар.
Вуҳайб ибн Варад айтдилар: “Вақтики, Аллоҳ таоло Нуҳ алайҳиссаломнинг ўғли борасида итоб қилиб айтди: “Чиндан ҳам сизни ҳақ йўлга иршод этаман, жоҳиллардан бўлиб қолмасингиз учун”. Нуҳ уч юз йил йиғладиларки, ҳатто ёшдан кўзлари остида ариқчалар пайдо бўлди”.
Абу Дардо розийаллоҳу анҳу айтдилар: “Иброҳим алайҳиссалом агар намозга турсалар, Аллоҳ таолодан бўлган хавфларининг овози кўкракларида узоқдан эшитилар эди”.

Мужоҳид айтдилар: “Вақтики, Довуд алайҳиссалом хато қилдилар. Ул зот Аллоҳга қирқ кун бошларини ерга қўйиб сажда қилдилар, ҳатто кўз ёшларидан кўкатлар ўсиб чиқиб бошларини қоплади. Сўнгра Аллоҳга нидо қилдилар: “Эй Роббим! Пешона яра бўлди, кўз ёши қуриди ва Довуд қилган хатосида унга бирон-бир нарса қайтмади”. Бас, у зотга нидо этилди: “Сен оч эдингми? Бас, таом берилмадими?! Ёки бетоб бўлдингми? Шифо топмадингми?! Ёки мазлум бўлдингми? Сенга ёрдам этилмадими?! Биз ҳўнграб йиғлайдиган одамни яхши кўрамиз”. Кўп йиғидан барча нарса ҳаяжонга келиб ўсди. Шу вақтда Аллоҳ таоло у зотни мағфират этди”.
Айтилишича, Довуд алайҳиссаломни одамлар бетоб бўлиб қолди, деб гумонсираб кўришга келишди. Бунда Аллоҳ таоло билан ўзлари ўртасида қаттиқ фироқ тушган эди, холос.
Исо алайҳиссалом ҳузурларида ўлим ҳақида сўз борса, териларидан қон томарди.   
Яҳё ибн Закариё алайҳиссалом кўп йиғлаганларидан озиқ тишлари кўриниб қолди. Шунда оналари эшилган жун ип олиб, у билан у кишининг озиқ тишларини энгакларига тортиб боғлаб қўйди.

 




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ