Зулҳижжа ойининг 9-куни

1 йил аввал 925 siyrat.uz

Ҳижрий 10-йил 9-зулҳижжа (милодий 632-йил 6-март) – Арафа куни эрталаб кун чиққанидан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Арафотга йўл олдилар (у ерда 100 мингдан ортиқ (114 минг ё 124 минг ёки 144 минг) саҳобага хутба қилдилар); – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳақиқатан, мен сизларнинг ичингизда бир нарсани қолдирдим, агар шунга асосан амал қилсангизлар, ҳеч қачон адашмайсизлар: у Аллоҳнинг Китоби (Қуръон)дир»[2] ва «Эй одамлар, мендан кейин Пайғамбар йўқ, сизлардан сўнг бошқа уммат йўқ. Огоҳ бўлинглар! Парвардигорингизга ибодат қилинглар, беш вақт намозингизни ўқинглар, бир ой рамазон рўзангизни тутинглар, бойликларингизнинг закотини кўнгилдан чиқариб беринглар, Парвардигорингизнинг Байти (Каъба)ни ҳаж қилинглар ва бошлиқларингизга итоат қилинглар − Парвардигорингизнинг жаннатига кирасизлар»[3], деган машҳур насиҳатларини ушбу Ҳажжатул вадоъ хутбасида айтганлар; – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хутбадан фориғ бўлганларидан сўнг у Зотга Аллоҳ таолонинг Моида сураси 3-ояти нозил бўлди: «Бугун сизлар учун динингизни комил қилдим, сизларга неъматимни тўкис қилиб бердим ва сизлар учун Исломни дин бўлишига рози бўлдим».



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Жумодал-аввал ойининг 16-куни

Ҳижрий 931-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1524-йил 12-март) Россия Усмонлилар давлати билан «Бухарест» шартномасини имзолади. Шартномага кўра «Афлоқ» ва «Бағдод» вилоятлари Усмонлилар давлати ҳукмронлиги остида бўлади.

Ҳижрий 1356-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1937-йил 24-июл) Ироқ ва Эрон давлатлари ўрталаридаги ўзаро зиддиятларни тинчлик йўл билан ҳал қилиш мақсадида беш йиллик тинчлик шартномасини туздилар.  



Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ