Саодат асри қиссалари «Ойдинликлар сари» (2-китоб)

Аҳмад Лутфий Қозончи
1 йил аввал 5423
Китоб ҳақида | Муаллиф ҳақида

БУЮК МЎЪЖИЗА

Макка аҳли орасида мишмиш тарқатилди: гўё Расулуллоҳ Қуръонни ўзлари ўйлаб чиқарган эмишлар, сўнгра Оллоҳ каломи деб одамларни йўлдан оздираётган эмишлар.

Бу ғирт туҳмат эди. У кишининг ёлғон гапирмаётганларини мушриклар жуда яхши билишарди. Болаликларидан ҳамманинг кўзи ўнгида тўғрисўз, дуруст бир инсон бўлиб ўсган Расулуллоҳнинг ўта андишали эканликларини кўп бор синашган эди. Қуръон уйдирма бўлса, ўша заҳоти иссиғида бу ишнинг тагига етиш мумкин эди. Чунончи, Оллоҳ таоло навбатдаги бир оятни тушириб бу масалани буткул ойдинлаштирди:

«Айтинг (Эй Муҳаммад): «Қасамки, агар бор инсу жин мана шу Қуръоннинг ўхшашини келтириш йўлида бирлашиб, бир-бирларига ёрдамчи бўлсаларда, унинг ўхшашини келтира олмаслар» (Ал-Исро сураси, 88.).

Батафсил

ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ