Саодат асри қиссалари «Оламларга порлади қуёш» (3-китоб)

Аҳмад Лутфий Қозончи
1 йил аввал 3168
Китоб ҳақида | Муаллиф ҳақида

БАДР ИНТИҚОМИ УЧУН ҚАСАМ

Абу Лаҳаб Маккада крлган, касаллиги туфайли Бадр жангига бора олмай, ўрнига бошқа одамни ёллаб жўнатган эди. Кетганлар изидан кунлаб йўл пойлади. Зафар суюнчисини келтирадиган одамни кутди. Шундай хабар келса, юзига кайтадан кон югуриши, янги ҳаёт бошланиши аниқ. Бир куни келиб: «Ортиқ ғам чекма, эй Абу Лаҳаб. Бағрингда ёнган оташни сўндирадиган натижага эришяпмиз. Мана, Муҳаммаднинг қонли кўйлаги, мана, дўстларининг кесилган бошлари!» дейдиган хушхабарчига суюнчисига нималар бермасди, нималар!..

Бундай хабар уни такрор оёққа турғазиши, такрор сиҳҳатли кунларга қовуштириши мумкин эди. Кетганларнинг хар бири карвондаги молу мулкини қутқариш азми билан кетгани жонинибошини аямай урушади дегани эди. Эҳ имконини қилиб, Маккадан қочганларнинг ҳаёт дафтарларини ёпа билсалар эди, арзирли иш қилган бўлардилар. Қўшин кетганидан бир неча кун кейин Абу Суфён карвонини Маккага олиб келганида, Абу Лаҳабнинг меъдаси буланди. Яхшиликдан далолат эмасди бу ҳолат. Энди лашкар жангга кутилган даражада истак билан киришмайди. Чунки урушни зарур қилган энг катта сабаб ўртадан кўтарилган эди.

Батафсил

ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ