«Аллоҳим, ўлимнинг мункаротларини (енгиб ўтишда) менга ёрдам бер»

8 ой аввал 1010 Абдулазиз Усмон

حَدَّثَنَا أَبُو عَمَّارٍ الْحُسَيْنُ بْنُ حُرَيْثٍ، وَقُتَيْبَةُ بْنُ سَعِيدٍ، وَغَيْرُ وَاحِدٍ، قَالُوا: حَدَّثَنَا سُفْيَانُ بْنُ عُيَيْنَةَ، عَنِ الزُّهْرِيِّ، عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ، قَالَ: آخِرُ نَظْرَةٍ نَظَرْتُهَا إِلَى رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم، كَشْفُ السِّتَارَةِ يَوْمَ الاثْنَيْنِ، فَنَظَرْتُ إِلَى وَجْهِهِ كَأَنَّهُ وَرَقَةُ مُصْحَفٍ، وَالنَّاسُ خَلْفَ أَبِي بَكْرٍ، فَكَادَ النَّاسُ أَنْ يَضْطَربُوا، فَأَشَارَ إِلَى النَّاسِ أَنِ اثْبُتُوا، وَأَبُو بَكْرٍ يَؤُمُّهُمْ وَأَلْقَى السِّجْفَ، وَتُوُفِّيَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم مِنْ آخِرِ ذَلِكَ الْيَوْمِ 

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллaллоҳу алайҳи васалламга охирги қараганим душанба куни эшикпарданинг кўтарилиш пайтида эди. У зотнинг юзларига қарадим, юзлари (ҳусн ва гўзалликда) худди мусҳаф варақидай эди. Одамлар (намозда) Абу Бакрнинг ортида эди. Улар (намозни бузиб) ҳаракатланишмоқчи бўлишди. Шунда у зот жойларида қолишга ишора қилдилар. Абу Бакр уларга имомлик қиларди. Эшикпардани тушуришди. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам ўша куннинг охирида вафот этдилар».

حَدَّثَنَا حُمَيْدُ بْنُ مَسْعَدَةَ الْبَصْرِيُّ، قَالَ: حَدَّثَنَا سُلَيْمُ بْنُ أَخْضَرَ، عَنِ ابْنِ عَوْنٍ، عَنِ إِبْرَاهِيمَ، عَنِ الأَسْوَدِ، عَنْ عَائِشَةَ، قَالَتْ: كُنْتُ مُسْنِدَةً النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم، إِلَى صَدْرِي أَوْ قَالَتْ: إِلَى حِجْرِي فَدَعَا بِطَسْتٍ لِيَبُولَ فِيهِ، ثُمَّ بِالَ، فَمَاتَ 

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: 

«Набий соллaллоҳу алайҳи васаллам кўксимга [ёки қўйнимга] суянтириб ўтирган эдим. У зот пешоб қилиш учунжом келтиришни буюрдилар. (Келтирилгач унга) пешоб қилиб вафот этдилар».

حَدَّثَنَا قُتَيْبَةُ , حَدَّثَنَا اللَّيْثُ، عَنِ ابْنِ الْهَادِ، عَنْ مُوسَى بْنِ سَرْجِسَ، عَنِ الْقَاسِمِ بْنِ مُحَمَّدٍ، عَنْ عَائِشَةَ، أَنَّهَا قَالَتْ: رَأَيْتُ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم، وَهُوَ بِالْمَوْتِ وَعِنْدَهُ قَدَحٌ فِيهِ مَاءٌ، وَهُوَ يُدْخِلُ يَدَهُ فِي الْقَدَحِ، ثُمَّ يَمْسَحُ وَجْهَهُ بِالْمَاءِ، ثُمَّ يَقُولُ: اللَّهُمَّ أَعِنِّي عَلَى مُنْكَرَاتِ أَوْ قَالَ: عَلَى سَكَرَاتِ الْمَوْتِ 

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллaллоҳу алайҳи васалламни вафот этаётганларида кўрдим. У зотнинг олдиларида бир қадан бўлиб, унда сув бор эди. У зот қўлларини қадаҳга тиқиб, юздарини сув билан артар ва «Аллоҳим, ўлимнинг мункаротларини [ёки ўлимнинг талвасасини] (енгиб ўтишда) менга ёрдам бер», дер эдилар».

حَدَّثَنَا الْحَسَنُ بْنُ الصَّبَّاحِ الْبَزَّازُ، قَالَ: حَدَّثَنَا مُبَشِّرُ بْنُ إِسْمَاعِيلَ، عَنْ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ الْعَلاءِ، عَنْ أَبِيهِ، عَنِ ابْنِ عُمَرَ، عَنْ عَائِشَةَ، قَالَتْ: لا أَغْبِطُ أَحَدًا بَهَوْنِ مَوْتٍ بَعْدَ الَّذِي رَأَيْتُ مِنْ شِدَّةِ مَوْتِ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллaллоҳу алайҳи васалламнинг ўлимларидаги шиддат ва қийинчиликни кўрганимадан кейин бирор кишининг енгил ўлимига ҳавас қилмайман».

حَدَّثَنَا أَبُو كُرَيْبٍ مُحَمَّدُ بْنُ الْعَلاءِ، قَالَ: حَدَّثَنَا أَبُو مُعَاوِيَةَ، عَنْ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ أَبِي بَكْرٍ وَهُوَ ابْنُ الْمُلَيْكِيِّ، عَنِ ابْنِ أَبِي مُلَيْكَةَ، عَنْ عَائِشَةَ، قَالَتْ: لَمَّا قُبِضَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم، اخْتَلَفُوا فِي دَفْنِهِ، فَقَالَ أَبُو بَكْرٍ: سَمِعْتُ مِنْ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم، شَيْئًا مَا نَسِيتُهُ، قَالَ: مَا قَبَضَ اللَّهُ نَبِيًّا إِلَّا فِي الْمَوْضِعِ الَّذِي يُحِبُّ أَنْ يُدْفَنَ فِيهِ، ادْفِنُوهُ فِي مَوْضِعِ فِرَاشِهِ 

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллaллоҳу алайҳи васаллам вафот этганда, у зотни (қаерда) дафн қилиш борасида ихтилоф қилишди. Шунда Абу Бакр: «Расулуллоҳ соллaллоҳу алайҳи васалламдан бир нарсани эшитганман. Уни асло унутмаганман. У зот: «Аллоҳ набийсини дафн қилинишини яхши кўрган жойидагина жонини олган», деган эдилар. У зотни тўшаклари жойида дафн қилинглар», деди».

 

«Шамоил Муҳаммадий» китобидан

  Абдулазиз Усмон таржимаси

 

 

 

 

 

 

 

 

 




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ