Ҳижрий 1083-йил 15-жумодал-аввал куни (милодий 1672-йил 9-сентябр) Вазир Қоплон Мустафо Пошо қўмондонлигида Усмонлилар қўшини Полшанинг Элпаф шаҳрини қўлга киритди.
Ҳижрий 1003-йил 8-жумодал-аввал куни (милодий 1595-йил 19-январ) Усмонлилар давлатининг 12-халифаси султон Муродхон III 50 ёшида вафот этди. Унинг ҳукмдорлик даври 21 йилни ташкил қилган.
Ҳижрий 1348-йил 7-жумодал-аввал куни (милодий 1929-йил 10-октябр) имом Муҳаммад Аҳмадий Завоҳирий «Ал-азҳар» университети шайихи этиб тайинланди. У «Ал-азҳар» университетининг 30-шайхи ҳисобланади.
Ҳижрий 1311-йил 5-жумодал-аввал куни (милодий 1893-йил 14-ноябр) Мисрда «Дорул-кутубул-мисрия» нашриёти ва «Дорул-улум» мадрасаси асосчиси Али Муборак вафот этди.
Ҳижрий 931-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1524-йил 12-март) Россия Усмонлилар давлати билан «Бухарест» шартномасини имзолади. Шартномага кўра «Афлоқ» ва «Бағдод» вилоятлари Усмонлилар давлати ҳукмронлиги остида бўлади.
Ҳижрий 1356-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1937-йил 24-июл) Ироқ ва Эрон давлатлари ўрталаридаги ўзаро зиддиятларни тинчлик йўл билан ҳал қилиш мақсадида беш йиллик тинчлик шартномасини туздилар.