Анбиёлар
Мақолаларни тартиблаш: Кўп ўқилган мақолалар Янги мақолалар
«Амримиз келган пайтда Ҳудга ва у билан бирга иймон келтирганларга Ўз раҳматимиз ила нажот бердик ва уларни қаттиқ азобдан қутқардик» («Ҳуд» сураси, 58-оят). «Ваъда қилинган азобни юбориб, давоми...
1 йил аввал 772 siyrat.uz
Ҳуд алайҳиссаломнинг бу даъватларига Од қавми саркашлик қилиб, қўполлик билан салбий жавоб берди: «Улар дедилар: «Эй Ҳуд, бизга очиқ-ойдин ҳужжат келтирмадинг. Биз сенинг гапинг учун олиҳаларимизни давоми...
1 йил аввал 871 siyrat.uz
Ҳуд алайҳиссалом қавмини йўлга солиш мақсадида турли чоралар кўриб бориш жараёнида уларга Аллоҳ таоло берган неъматларни ҳам эслатдилар. (Эй қавмим!) «Ҳар тепаликка бир белги бино қилиб, беҳуда ўйин давоми...
1 йил аввал 1037 siyrat.uz
Ўз қавмидан бундай қабиҳ туҳматни эшитган Ҳуд алайҳиссалом: «У деди: «Эй қавмим! Менда эсипастлик йўқ. Ва лекин мен оламларнинг Роббидан Расулдирман. Сизларга Роббимнинг рисолат­ларини етказаман ва давоми...
1 йил аввал 675 siyrat.uz
«Унинг қавмидан куфр келтирган зодагонлар: «Албатта, биз сени эсипастликда кўриб ту­рибмиз ва албатта, биз сени ёлғончилардан деб биламиз», – дедилар» («Аъроф» сураси, 66-оят). Бу давоми...
1 йил аввал 808 siyrat.uz
Қуръони Каримда Ҳуд алайҳиссаломнинг номлари етти марта зикр қилинган. У зотнинг қиссалари «Аъроф», «Шуаро», «Зарият» каби сураларда келган. Қуръони Каримнинг бир сураси «Ҳуд» деган ном, яъни у давоми...
1 йил аввал 1186 siyrat.uz
Тарихда бугун
Муҳаррамнинг 1-6 кунлари

Муҳаррамнинг 1-куни

Ҳижрий 1318-йил 1-муҳаррам куни Усмонлилар султони Абдулҳамид II Байтуллоҳни зиёрат қилувчи ҳожиларга хизмат қилиш ва сафар машаққатини енгиллатиш мақсадида темир йўл қуришга амр қилди. Темир йўл қурилиши 9 йилда батамом тугатилди.

 

Муҳаррамнинг 2-куни

Ҳижрий 99-йил 2-муҳаррам куни (милодий 718-йил 15-август) умавийлар даврида мусулмонлар Маслама ибн Абдулмалик қўмондонлигида Қастантинияни (ҳозирги Истанбулни) қамал қилдилар. Ва ниҳоят ҳижрий 857-йилга (милодий 1453-йил) келиб, Муҳаммад Фотиҳнинг бошчилигида Қастантиния фатҳ қилинди.

 

Муҳаррамнинг 3- куни

Ҳижрий 239-йил 3-муҳаррам куни (милодий 853-йил) буюк ҳофизлардан бири Имом Усмон ибн Муҳаммад ибн Иброҳим ибн Абу Шайба вафот этди. Бу зот Имом Бухорий ва Муслимларнинг устози бўлган. У кишининг “Мусаннаф” номли машҳур асарлари ҳам бўлган.

 

Муҳаррамнинг 4-куни

Ҳижрий 1298-йил 4-муҳаррам куни мусулмон уламоларидан бири Саййид Али ибн Саййид Исмоил Мусавий Қазвиний вафот этди.

 

Муҳаррамнинг 5-куни

Ҳижрий 855-йил 5-муҳаррам (милодий 1451-йил 7-феврал)

Усмонлилар давлати султони Муродхон II вафот этди. Вафотидан сўнг ўғли Муҳаммад Фотиҳ салтанат тахтига ўтирди.

 

Муҳаррамнинг 6-куни

Ҳижрий 406-йил 6-муҳаррам (милодий 1015-йил 26-июн)

Аббосийлар давлатининг таниқли шоири Муҳаммад ибн Ҳусайн ибн Мусо Шариф Ризо вафот этди. Унинг насаби Жаъфар Содиққа бориб тақалади. Унинг шеърлари жуда кўп китобларда келтирилади. Жумладан «Наҳжул балоға» китобининг муқаддимасида муаллиф томонидан келтирилган.



Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ