Саркаш қавм ила тортишув

7 ой аввал 326 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Ўз қавмидан бундай қабиҳ туҳматни эшитган Ҳуд алайҳиссалом:

«У деди: «Эй қавмим! Менда эсипастлик йўқ. Ва лекин мен оламларнинг Роббидан Расулдирман. Сизларга Роббимнинг рисолат­ларини етказаман ва мен сизлар учун ишончли насиҳатгўйман. Ўзингиздан бўлган бир кишига сизларни огоҳлантириши учун Роббингиздан эслатма келганидан ажабландингизми?! Сиз­ларни Нуҳ қавмидан кейин халифа қилганини ва хилқатингизда куч-қувватни зиёда қилга­нини эсланг. Аллоҳнинг неъматларини эсланг, шоядки, зафар топсангиз» («Аъроф» сураси, 67–69-оятлар).

Ҳуд алайҳиссалом жоҳил қавмга босиқлик билан, содда қилиб, ҳақиқатни баён қилишга ўт­- дилар. Ўзларидан эсипастликни рад этиб, олам- ларнинг Робби томонидан Пайғамбар этиб юборилганларини ҳамда пайғамбарлик мақсадларини баён этдилар.

«Эй қавмим! Менда эсипастлик йўқ. Ва лекин мен оламларнинг Роббидан Расулдирман. Сизларга Роббимнинг рисолатларини етказаман ва мен сизлар учун ишончли насиҳатгўйман».

Сўнгра уларни пайғамбар ўзларининг орасидан танлангани учун ажабланмасликка чақирдилар.

«Ўзингиздан бўлган бир кишига сизларни огоҳлантириши учун Роббингиздан эслатма келганидан ажабландингизми?!»

Кейин эса Аллоҳ томонидан уларга берилган имтиёзларни эслатдилар:

«Сизларни Нуҳ қавмидан кейин халифа қилганини ва хилқатингизда куч-қувватни зиёда қилганини эсланг».

«Аллоҳ таоло Нуҳ қавмини оғир гуноҳлари туфайли ер юзидан йўқ қилиб ташлаган эди. Худди шу осий қавмдан сўнг сизларни ер юзида ўзининг халифаси қилиб танлади. Бу улуғ неъмат. Бунга, албатта, шукр қилиш лозим эди».

«Аллоҳнинг неъматларини эсланг, шоядки, зафар топсангиз».

Аллоҳ таолонинг сизга берган неъматлари жуда кўп. Уларнинг саноғига етиб бўлмайди. Бунинг фаҳмига етиш, тушунишга даъват – неъмат бе­рувчи Зотга Аллоҳга шукр қилишга чорловдир. Шукр қилувчи бўлинг, шоядки нажот топсангиз.

Аммо Од қавми ҳам жаҳолатида қаттиқ туриб олди.

«(Улар:) «Бизга ёлғиз Аллоҳнинг Ўзига ибодат қилишимиз ва ота-боболаримиз ибодат қилган нарсаларни тарк этишимиз учун келдингми?! Агар ростгўйлардан бўлсанг, бизга ваъда қилаётган нарсангни келтир!» – дедилар» («Аъроф» сураси, 70-оят).

Улар шу инкорлари билан ўзларининг эсипаст одамлар эканликларини ошкор қилдилар. Ҳеч қандай далилсиз ота-боболари қилган амални Аллоҳдан келган амрдан устун қўйдилар.

«Бизга ёлғиз Аллоҳнинг Ўзига ибодат қилишимиз ва ота-боболаримиз ибодат қилган нарсаларни тарк этишимиз учун келдингми?!», – дедилар».

Уларнинг жаҳолатлари шу даражада эдики, ўша ботил нарсани деб, ҳар қандай азоб-уқубатга тайёр эканликларини билдирдилар ва агар иймон келтирмасалар, Аллоҳнинг иқобига учрашлари муқаррарлигини таъкидлаб турган Ҳуд алай­ҳиссаломга:

«Агар ростгўйлардан бўлсанг, бизга ваъда қилаётган нарсангни келтир!» дедилар».

Энди ортиқча гапга ўрин қолмади. Ҳуд алай­ҳиссалом қатъий қилиб:

«У деди: «Батаҳқиқ, устингизга Роббингиз томонидан кирлик ва ғазаб воқеъ бўлган. Аллоҳ улар ҳақида ҳеч қандай ҳужжат туширмаган, ўзингиз ва ота-боболарингиз номлаб олган исмлар ҳақида мен билан тортишасизларми?! Бас, интизор бўлиб туринглар! Албатта, мен ҳам сизлар билан интизор бўлувчиларданман» («Аъроф» сураси, 71-оят).

Яъни «Танлаган йўлингиз шу бўлса, тамом, ҳеч қандай шубҳа қолмади. Аллоҳ таолодан устингизга азоб ва ғазаб тушди, деб ҳисоблайверинг. Гапи­н­гизни қаранг-а?! Мен билан нима ҳақда баҳс­лашаётганингизни биласизми ўзи?! Сиз, биз ва ота-боболаримиз ибодат қилиб келаётган нарсалар, деганингиз нималигини биласизми?! Улар – сиз ва ота-боболарингиз ўзларига «худо» деб тан олган нарсалар аслида ҳеч вақога арзимайди. Уларнинг илоҳ эканлигини исбот этувчи ҳеч қандай ҳужжат ёки далил йўқ. Қилаётган ишингизни қаранг-а! Мен ваъда қилган азоб сизларга албатта етади. Лекин унинг қачон келишини ёлғиз Аллоҳ таоло билади. Сиз фақат интизор бўлиб кутиб туринг. Мен ҳам интизор бўлиб кутиб тураман. Зеро, мен ҳам бандаман. Азобни юборгувчи эса ёлғиз Аллоҳ таолонинг Ўзидир».

«Ҳадис ва Ҳаёт. 20-жуз. Анбиёлар қиссаси» китобидан




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Жумодал-ахиро ойининг 9-куни

Ҳижрий 1294-йил 9-жумодал-ахиро куни (милодий 1877-йил 21-июн)

Усмонлилар қўмондони Аҳмад Мухтор Пошо Андўлидаги «Ҳаляз» жангида Рус қўшини устидан ғалаба қозонди. 

Ҳижрий 1380-йил 9-жумодал-ахиро куни (милодий 1960-йил 28-ноябр)

Мавритания мустақилликка эришди ва халқ Мухтор валади Додани илк раиси этиб сайлади.

 



Видеолар
Сийрат
25 дарс. Маҳзунлик йили
Абдул Азим Зиёуддин
20
Сийрат
24-дарс. Қамал даври
Абдул Азим Зиёуддин
141
Сийрат
23-дарс. Қурайш мушрикларининг беҳуда уринишлари
Абдул Азим Зиёуддин
149
Китоблар

Динимиз фидойилари

...Албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севадир. (Моида сураси, 13-оят) давоми...

Мўминалар силсиласи

MO’MINA AYOLLAR IBRATI (Muharrir muqaddimasi) Bismillahir rohmanir rohiym. Islom dinida insonlarning insonlardan farqi, faqat Allohga itoati, doimiy toati, taqvosi bilan belgilanadi. Alloh aytadi: "Albatta sizlarning Alloh nazdidagi eng давоми...

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва аҳли байт

Китобдаги сўз бошидан...     Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм     Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Аллоҳнинг Расулига салавот ва саломлар бўлсин!      Аммо баъд:    давоми...

Машҳур даҳолар сийрати

(Сияру аъламин нубало)  Китобнинг қайта ишланган ва тўлдирилган ушбу янги нашрига ўттиздан ортиқ уламо ва фузалолар ҳақидаги маълумотлар қўшимча киритилган бўлиб, оят-ҳадислар ва давоми...

Мавлуди шариф

Юртимизда, бошқа исломий ўлкаларда бўлганидек, мавлуди шариф маросимлари ўтказиб келинган ва уларда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга бағишланган турли наътлар, қасидалар, Навоий, Фузулий каби мумтоз давоми...

ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ