17 жумадис сони 1447
Оиша онамиз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга турмушга чиққанларида неча ёшда бўлганлар?

   Савол: Оиша онамиз розияллоҳу анҳо Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга турмушга чиққанларида неча ёшда бўлганлар?    Жавоб: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳижратдан илгари Оишаи Сиддиқа розияллоҳу анҳога фотиҳаланганларида онамиз олти-етти ёшда бўлганлар. Ҳижратдан кейин оила қуриб яшашни бошлаганларида эса, онамиз тўққиз ёшга кирган эдилар. (Манба: Имом Бухорий ва бошқалар ривоят қилган ҳадислар).    Ҳадис: Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Сен тушимда менга уч кеча давомида кўрсатилдинг. Фаришта сени ипак кийимга ўраб, олдимга олиб келар ва: «Бу сизнинг аёлингиз», дерди. Юзингни очиб қарасам, у сен бўлардинг. Мен: «Агар бу туш Аллоҳнинг Ҳузуридан бўлса, Ўзи ўнгидан келтиради», деб айтардим», деганлар» (Бухорий ва Муслимлар ривояти).    Изоҳ: «Ҳозирда қиз болани бунчалик ёш ҳолда эрга беришни биров хаёлига сиғдира олмайди. Баъзи бир душманлар эса буни динга ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга қарши ишлатишга ҳаракат қиладилар. Аммо икки тараф ҳам ўша вақтнинг шароитига, урф-одатига ва бошқа омилларга назар солишни ўйлаб ҳам кўрмайди. Ҳа, бу иш ўша пайтнинг одати эди. Ёш туриб никоҳланган қиз фақат Оиша онамиз эмасдилар. Балки у вақтларда аксари қизлар худди шу тариқа узатилар эди. Ёш қизга уйланиш фақат у Зотга тегишли бўлмай, балки у пайтда кўпчилик шундай қилар эди. Мутъим ибн Адийнинг оиласи Оиша онамизга Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан олдин совчи қўйгани ҳам бунга далил» (Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, «Ҳадис ва Ҳаёт», 25-жуз, 57-бет).  

08:30 / 27.06.2020
Сийрат
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилишлари
عَنْ قَيْسِ بْنِ مَخْرَمَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: وُلِدْتُ أَنَا وَرَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَامَ الْفِيلِ.  Қайс ибн Махрама розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:...
18:23 / 05-декабрь Батафсил...
Сийрат
Аллоҳнинг иродаси ила бир нур туғилди
Аллоҳ таоло Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дунёга келишлари учун дунёнинг энг афзал нуқтаси бўлмиш Маккаи Мукаррамани ихтиёр қилди. Аввало, бу муқаддас шаҳар ернинг қоқ киндигида жой...
15:19 / 03-декабрь Батафсил...
Сийрат
Набий алайҳиссаломнинг ҳаётлари ҳар бир мусулмон учун ибрат ва ўрнакдир
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: وَالَّذِي نَفْسُ مُحَمَّدٍ فِي يَدِهِ لَيَأْتِيَنَّ عَلَى أَحَدِكُمْ يَوْمٌ وَلَا يَرَانِي، ثُمَّ...
12:01 / 27-ноябрь Батафсил...
Сийрат
Набий алайҳиссаломнинг сифатлари ўзларидан олдин келган илоҳий китобларда васф қилинганлиги
وَقَالَ عَبْدُ اللهِ بْنُ سَلَامٍ t: مَكْتُوبٌ فِي التَّوْرَاةِ صِفَةُ مُحَمَّدٍ وَصِفَةُ عِيسَى بْنِ مَرْيَمَ عَلَيْهِمُ السَّلَامُ، وَيُدْفَنُ عِيسَى مَعَ مُحَمَّدٍ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّم...
14:46 / 26-ноябрь Батафсил...